Моуринью "Челси" юлдузини "Фенербахче"да кўрмоқчи
04 сен 2024 18:03
Янгиликлар
Моуринью "Челси" юлдузини "Фенербахче"да кўрмоқчи
Туркиянинг "Фенербахче"сини бошқараётган Жозе Моуринью жамоани кучайтиришга интилмоқда.
Португалиялик мутахассис юлдузлар билан шартнома имзолашни давом эттириш ниятида. "Team Talk" хабарига кўра, "The Special One" "Челси"нинг 27 ёшли футболчиси Бен Чилуэллни сафига қўшиб олмоқчи.

Айни дамда "Фенербахче" ўн очко билан Туркия Суперлигасида пешқадамлик қилмоқда.
Еврокубокларнинг янги мавсумида Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаган Истанбул жамоаси Европа Лигасида ўйнайди.
"Канарейкалар" евроаренадаги иштирокини 26 сентябрь куни Бельгиянинг "Юнион Сент-Жиллуаз"га қарши ўйин билан бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар