

"Мен "Рома" мураббийиман, бошқа кимдир бўлишни хоҳламайман. Бу ерда иш кўп, ухлаш вақтидан ташқари 24 соат ишлаяпман.
Менда улкан тажриба бор. Шунинг учун эмоционал инсонман, аммо ҳар доир ўз клубимни ҳимоя қиламан.
"Манчестер Юнайтед"да 3 та соврин ютдим, буни фалокат сифатида баҳолашди. "Тоттенхэм"да эса Кубок финалигача етиб бордим, буни ҳам фалокат дейишди.
Бу мен билан рўй бергани учун мудҳиш ҳодиса саналади, бошқалар учун бу катта ютуқ", – деди португалиялик мутахассис.



