Моуриньонинг фикрича, ЖЧ-2018 финалида Аргентина ва Португалия ўйнайди

Aslanov Jasurbek
13 июн 2018, 13:19
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018 финалида қайси жамоалар ўйнашини айтди.

Унинг фикрича, соврин тақдири Португалия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ҳал қилинади, учинчи ўрин учун баҳсда эса Бразилия Германияни таслим этади.

"Финалда Аргентина ва Португалия ўйнайди. Мен танлай олмайман. Қўшимча вақт. Пенальтилар серияси. Сўнгги зарбаларни Лионель Месси ва Криштиану Роналду беради. Қолганини ўзингиз тасаввур қилиб кўринг.

ЖЧ-2014даги мағлубият учун ўч олинади. Пентакампеонлар учинчи ўрин учун баҳсда немисларни таслим этишади" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›