Моуриньо "Ювентус" футболчисини МЮда кўришни истамоқда

Mirjalol Normatov
13 апр 2018, 14:08
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала АПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

"Manchester Evening News" нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Манбага қараганда, аргентиналикнинг трансферини шахсан Моуриньонинг ўзи истамоқда.

Бу мавсумда Дибала "Ювентус" таркибида барча турнирларда 38 учрашувда қатнашди ва 25 гол уриб, 6 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›