

"У яхши ўйин кўрсатди. Фақатгина унинг соч турмаги менга ёқмаяпти (кулади).
У ҳам Линдельоф каби рақибга яхши қаршилик кўрсата олди. Қайтараман, ўтган икки ўйинга Феллайни жуда ҳам муҳим эди. Чунки "Бёрнли" ва "Уотфорд"да бўйи узун ҳужумчилар бор.
Ушбу уч футболчи тўпни назорат қила олади, узоқ масофаларга тўпни оширишни уддалайди, бош билан яхши ўйнайди, жисмоний жиҳатдан кучли, ақлли, шу боисдан улар бизга керак. Марказий ҳимоячининг гол уриши эса ажойиб ҳолат", - деди Моуриньо.




