UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  0 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  13 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

Моуриньо ўрнига 4 номзод Янгиликлар

Моуриньо ўрнига 4 номзод

"Манчестер Юнайтед" муаммолар гирдобида.

Гарчи жамоа ўтган мавсумда иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса-да, ишлар кўнгилдагидек эмас. МЮ ҳужумкор ўйнамайди, "автобус", прагматика... Бу эса мухлисларнинг жонига тегди ва улар Моуриньонинг истеъфосини сўрашмоқда. Балки ҳозир "Special One" истфеъога чиқариш қулай вақт эмасдир. Аммо Моур ўз фалсафасидан чекинмайдиган инсонлигини ҳисобга олсак, "Манчестер Юнайтед" зерикарли ўйинини намойиш қилаверади. Шу орқали "қизил"ларнинг бош мураббийи ўзгариши тайин.

Хўш, унинг ўрнига кимлар жамоада ишлаши мумкин?

МАУРИСИО ПОЧЕТТИНО

Аргентиналик мутахассис "Тоттенхэм"ни "одам қилди". Айнан унинг сайъи-ҳаракатлари туфайли "шпорлар" бир неча йиллардан буён Англия Премьер-лигасида ажойиб ўйин намойиш қилмоқда ва совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

"Тоттенхэм" ушбу ёзда футболчи сотиб олмаган ягона жамоа бўлди. Бироқ жамоа ҳали ҳам ўйинларда устунликка эришмоқда. АПЛнинг ўтган икки тури шуни кўрсатдики, трансферларсиз ҳам кучли ўйин кўрсатса бўлади. Почеттинонинг асосий ютуғи - жамоанинг ўтган йилги ўзагини асраб қолгани бўлди. "Манчестер Юнайтед"га эса шундай мураббийлар керак. Бу ҳақда Гари Невилл шундай деганди: "Манчестер Юнайтед"ни Почеттино бошқаришини истайман"

ЗИНЕДИН ЗИДАН

Зидан - жамоаларнинг орзуси. Франциялик футболчилик даврида ҳам буюкликка эриша олганди. Тўғри, уни топ-мураббий демайди кўпчилик. Аммо Зидан ҳеч ким бажара олмаган ишларни қила олди. Кетма-кет уч марталаб ЕЧЛ совринини қўлга киритиш яқин 100 йиллар ичида ҳеч кимга насиб қилмаса керак.

Балки Зиданнинг ўйин услуби кўпчиликка ёқмас. Аммо у натижани кафолатлайди ва ўйинида мантиқ бор. Жамоа асосий вақтини ҳужумда ўтказса-да, ҳимояда анчагина метин. Ҳар ҳолда у автобусни ишлатмайди. Бу жиҳат эса "Манчестер"га мос келади.

Яқиндагина Франциянинг энг ишончли манбаларидан бири "L`Equipe" Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши мумкинлигини айтганди. Бироқ Британия нашри буни инкор қилди ва уни хабарни Турин томонларга жўнатиб юборди. Кўрамиз, тўсатдан "Реал"дан кетган Зидан қаерда фаолиятини давом эттираркин...

АНТОНИО КОНТЕ

Аҳмоқлик деманг. Бир мавсум бўлса-да, "Челси"нинг унинг қўл остида ажойиб ўйин намойиш қилганди. Тўғри, кейинчалик унинг ишлари ўхшамади. Аммо Моуриньода ҳам шундай бўлганди. У ҳам аввалига "Челси"ни чемпион қилди ва кейинги мавсумда жамоани "жар ёқаси"га бошлаётганида ишидан олинди. Фарқли томони Контега мавсум якунига қадар мухлат берилди.

Конте даврида "Челси"да катта ўзгаришлар бўлди. У ҳам "ёмон масаллиқ"дан "яхши таом" тайёрлай олди. Дебют мавсумидаёқ АПЛ тожини кийди. Унинг ҳам Моуриньодан кам жойи йўқ. Плюс томони - у ҳеч қаерда ишламаяпти. Агарда МЮ уни ишга таклиф қиладиган бўлса, ҳеч кимга компенсация тўламайди. Бироқ Конте манкунианликка айланиш эҳтимолини юқори баҳолаб бўлмайди.

РАЙАН ГИГГЗ

"Манчестер"нинг буюк футболчиларидан бири. У бутун фаолиятини бир клуб учун бағишлади, ҳақиқий "қизил маҳлуқ". Тўғри, у МЮ савиясига тўғри келмас. Аммо Райан бир вақтлар, оз бўлса-да, "Манчестер Юнайтед"ни бошқарди ва ўзини майдонга туширди. Ёдингиздами ўша ўйин. Ҳеч ким натижага қарамади, бу шоу эди шунчаки.

Шундан кейинги мавсумда у Луи Ван Галга ёрдам берди ва анчагина тажриба орттирди. Ван Гал ҳам топ-мураббийлардан бири. Райан ундан илк сабоқларини олди ва энди Уэльс термасини бошқармоқда. Бу ерда ҳам анчагина тажриба орттирса, у ўз фаолияти давомида кўрган-билганларини "Манчестер Юнайтед"да қўллаб кўрса бўлади. Балки ундан навбатдаги Сер Алекс чиқар...

PS: Мавсум бошланишидан аввали букмекерлик конторалари АПЛдаги илк истеъфо "Манчестер Юнайтед"да кузатилишини хабар қилганди. Агарда ишлар шундай давом этаверса, уларнинг тахмини ўзини оқлаши мумкин. Лекин олдинроқ манкунианликлар раҳбарияти Моуриньога тўлиқлигича ишониши борасида маълумотлар тарқаганди.

Моуриньо ҳам жаҳоннинг энг кучли мураббийларидан. "Автобус" эса унинг асосий қуроли. Балки унинг ўзи жамоадаги ўйин сифатини ўзгартириб, яна бир неча йил жамоада ишлар. Аммо ҳозирча барчаси сўроқ остида.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика