UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Olamsport: Нигина вице-чемпион, эртага Кличко-Жошуа жанги ва бошқа хабарлар  0 19:09Карло Анчелотти "Бавария"даги ишини давом эттиради  0 19:00Эрон клуби Машариповга қизиқиб қолди  5 18:45Заза, Конселу ва Перес "Реал"га қарши баҳсда "Валенсия"га ёрдам бера олмайди  3 18:45Ёшлар лигаси. 8-тур. Бугунги ўйинлар якунланди  8 18:30Олий лига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0 LIVE ҳисоб  33 18:14Гвардиола - замонамизнинг энг яхши мураббийи  9 17:43Венгер: "Арсенал"га қарши баҳсда "Тоттенхэм" етакчи"  3 17:30Олий лига. "Машъал" - "Бунёдкор" 1:0 LIVE ҳисоб  20 17:19Рўзиқул Бердиев – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи, Одил Аҳмедов – энг яхши футболчи  15 17:12МЮ Неймар учун 200 млн. евро тўлашга тайёр  22 16:41Агент: "Монако" 80 млн. евро эвазига Мбаппенинг фақат бир оёғини сотади"  30 16:10Клопп: "Бускетс ўз позициясида худди 16 йилдан бери ўйнаётгандек тасаввур уйғонмоқда"  14 15:49"Арсенал" Аллини кузатган  4 15:18"Бавария" Тьяго Алькантара билан янги шартнома имзолади  1

15 апр 21:32
Янгиликлар

Москва кундалиги, 7-кун: Тихонов нима учун “Нефтчи”ни тарк этган эди?

Кечаги кун белгиланган вақтдан бироз кеч чиқаётганлиги учун аввало узр сўрайман.

Авваллари ўқувчиларни узоқ вақт сайтда ушлаб туриш учун, МТЖ ўйини ёки бирон бир мусобақани кутар эдим. Айнан шундай паллаларда ишларим қизиганда қизир, мухлисларга ҳам янгиликларни ўқиш ёқарди. Москва сафари орқали, мусобақасиз ҳам ўзимни кундалигим орқали уларни қизиқтира олганимдан хурсанд бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам фахрийлар билан учрашувлар кўпчилик учун қизиқ экан. Ўқувчилардан кўра, бу фахрийларимизни ўзларига манзур бўляпти. Уларни ҳамон ёдга олишимиздан қувонишяпти.


Кеча режа асосида Александр Тихонов меҳмони бўлдик. Ер думалоқ деб бежизга айтишмайди. Тихонов бизни ўзи истиқомат қиладиган уй ёнидаги ўзбек миллий таомларига таклиф қилди. У ерда унинг дўстлари, Арсланов Дамир ва Алексей Кориченколар ҳам бор экан. Суҳбат давомида бу икки киши Тошкент шаҳридаги 100 ўрта мактабда ўқишганлиги, улар билан Павел Бугало, Ёрқин Назаров, Олим Шокиров, Андрей Яравой каби кейинчалик футболда ўз ўрнини топиб кетган футболчилар бир синфда тахсил олганликларини айтиб беришди.



- 110, дедингизми? Мен ҳам ўша мактабда ўқиганман.

- Йў-ғе (кулади) Элла Ванесовнани танирмидинг?

- Бўлмасамчи, жисмоний тарбия фанидан бизга дарс берар эди.


Ҳаётни қизиқлигини қаранг, қаҳрамонларим билан бир мактабни битирган эканман. Бугало, Яравой, Нахаров ҳақида билардим, аммо бошқаларни танимас эдим.


Тихонов 31 ёшида футболчилик фаолиятини тугатган. Бунга жароҳат сабаб бўлмаган. Уни футболдан эрта кетишини кўпчилик кутмаган эди. Ўзини айтишича, ўша йиллари футболдан зериккан. Кимдир алдаган, яна кимдир асабига теккан. Масалан, "Пахтакор"нинг 1995 йилдаги устози Ханс Ферел жамоага ҳаддан ташқари "нагрузка" берган. Ўйинга бир кун қолганида ҳам иссиқ кунлари соат 14:00да бир соатлаб югуртирган. Шунинг учун бўлса керак, кучли таркибга эга бўлсада, жамоа ёмон натижа кўрсатган.


"Нефтчи"дан "Пахтакор"га ўтишига сабаб, уни алдашганлиги бўлган экан. Шартномаси якунига етиб чет элга кетаман деб турганида, унга соҳта шартномани кўрсатиб, сени аслида биз билан яна бир йиллик шартноманг бор деб чув туширганлар. Аламдан футболчи биринчи таклиф билан чиққан жамоага ўтиб кетишни дилига тугиб Фарғонани тарк этган.


Бугунга келиб собиқ футболчи хобби учун болалар футболи билан шуғулланяпти. У билан ажойиб суҳбат бўлиб ўтди. Буни албатта, навбати билан "Кеча, бугун, эртага" лойиҳасида мутола қиласиз.



Тунга яқин Одил Аҳмедов билан учрашдик. Шунчаки дўстона ўтириш. Доғистонлик мухлислар қийин пайтда жамоани ташлаб кетмаганлиги учун ундан жуда ҳам миннатдор эканликларини яширмаяптилар. Бунга "Локомотив" - "Анжи" ўйинида гувоҳ бўлдик.


Уммон терма жамоасига қарши ўйинлардан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганимда, Одил “водийда ҳам ўтса зўр бўларди”, деб қўйди.


Секин-секин водийдаги стадионларимиз ҳам замонавий кўриниш ола бошлаяпти. Шу кунларга ҳам яқин қолди.


Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли" Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли"
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пикенинг фикрича, унинг...  67
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: