UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:07Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ"  0 12:50ФОТОМАҚОЛА. Қувонч ва алам  3 12:43"Арсенал" мухлислари жорий мавсумдаги энг яхши футболчини аниқлашди  4 12:35"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Даврон Ҳошимовдан сўнг Даврон Файзиев катта саҳнада (ВИДЕО)  14 12:25Агар Доннурумма шартномасини узайтирмаса, асосий таркибдаги ўрнидан қуруқ қолади  4 12:20СПОРТ ТВ Конфедерациялар кубогини намойиш этади  11 12:04Рўзиқул Бердиев: “Иссиқда ўйнаганимиз мағлубиятимиз учун баҳона бўлолмайди”  5 12:02Шавкат Саидов: "Насаф" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман"  0 11:51Бугун Ўзбекистон ва Россиянинг қайси жамоалари тўқнаш келишади?   10 11:41Роналду ўз хоҳиши билан 6 млн. евро тўлайди  4 11:35Футзал. Акбар Усмонов U-20 Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари  1 11:26Антонио Рюдигер: "Инсинье - мен учун энг ноқулай рақиб"  0 11:24Тожикистон ҳукумати 2017-2021 йилларда мамлакатда футболни ривожлантириш лойиҳасини кўриб чиқди  5 11:18Olamsport: Боксчиларимиздан британияликлар учун мастер-класс, Андижон ва Хоразмда бронза ва бошқа хабарлар  1

14 окт 12:18
Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман"

Бугун, 14 октябрь куни ОК-2015 саралаши, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчиcи Александр Гейнрих иштирок этишди.

“Авваламбор барчангизни ҳайит аёми билан табриклайман. Гуруҳда иккита ўйиндан кейин очколаримиз жуда кам. Эртага Вьетнамни мағлуб этишимиз шарт. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. Рақибларимиз Қатарда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб келди. Жамоа хавфли вазиятларни ярата олади. Гонгконг билан ўйиннинг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юборишди. Биз Вьетнамдан кучлимиз, шу сабабли майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз керак”, - деб гап бошлади Қосимов.

“Ҳақиқатдан ҳам очколаримиз кам ва биз ғалаба қозониб қитъа чемпионатига чиқиш имкониятимизни оширишимиз керак. Қолаверса ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз”, - дейди Гейнрих.

- Иордания билан ўйиндан сўнг истеъфо бердингиз аммо раҳбарият буни қабул қилмади. Айни пайтда иштиёқингиз қай даражада?
- Икки маротаба Мираброр Усмонов билан учрашдим ва ишлашда давом этяпман. Иштиёқ яхши. Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман.

- Ўртоқлик учрашуви бўлмаганлиги панд бермайдими?
- Сурия билан оғзаки келишувга эришган эдик. Лекин улар ҳам рад жавобини беришди. Албатта ўйин бўлгани яхши. Бу орқали футболчилар ўртасида боғлиқлик ўрната оламиз.

- Вьетнам сафарда Қатарни ютди. Айнан қайси чизиқларида устунликни кўряпсиз?
- Футбол шуниси билан қизиқ. Мен йигитларга рақибни хурмат қилиш лозимлигини тушунтираяпман. Менимча Қатар рақибни менсимади, шу боис имкониятни бой бериб қўйди. 19 рақамдаги ўйинчиси (Фам Тан Леонг) яхши ҳаракат қилади. Эртага расмий ўйин ва буни футболчилар тушуниб туришибди.

- Савол Александр Гейнрихга. Иордания билан ўйиндан кейин фақатгина бош мураббий узр сўради. Футболчилар эса йўқ. Ёки ғуруринглар йўл қўймадими?
Александр Гейнрих: - Ўша куни мен жамоадошларимга телефон қилдим, аммо телефонлари ўчиқ эди. Шу фурсатдан фойдаланиб ҳозир жамоадошларим номидан узр сўрайман.

- Бу сафарги ўйинга Улуғбек Бақоев, Олег Зотеев ва Одил Аҳмедов чақирилмади...
- Бу сафар Фозил Мусаев ва Азиз Ҳайдаровни чақирдик. Одилни Россиядан келиб захирада ўтиришидан наф йўқ. Футболчиларни алмаштириб туришни маъқул кўрдик.

- Одил Аҳмедов ҳақида икки сафардан бери жавоб беряпсиз. Бу фуболчи захирада ўтириб қоладиган савиядами?
- Бу сафар Ҳайдаров ва Мусаевни синаб кўрмоқчиман. Бундан Одил хафа бўлиб қолиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  106
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  91
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: