UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ибра ўзини винога ўхшатди  4 20:580:20 ҳисобида мағлубият ҳамда майдонда ўсмирлар ва клуб ишчилари ўйнагани учун С Серия жамоаси 35 минг жаримага тортилди  6 20:46Моуриньо: "Умид қиламанки, янада кучлироқ бўламан"  7 20:44"Uzbek Tigers" янги мавсумда иштирок этадими?  3 20:28Испания чемпионатини ўтказиш кунларида ўзгаришлар бўлиши мумкин  0 20:24"Ал Наср" - "Пахтакор". Ўйинолди машғулотдан галерея  13 20:12Ушбу ҳафтада Саррининг келажагига ойдинлик киритилади  9 19:59ПСЖ футболчиси Франция туфайли ўз давлати термасида ўйнашни истамади  18 19:46"Реал" Марселонинг ўрнига 5 номзодни ажратиб олди  29 19:30Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини олдидан концерт ташкиллаштирилади, стадионга кириш бепул   25 19:29Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз"  50 19:27FIFA 19дан Роналдунинг расмлари ўчирилди   22 19:14"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум!  16 18:59"Ал Наср" клубига тегишли расмий дўкон кунига қанча савдо қилади?  14 18:57Титанлар жанги. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади  11

Миржалол Қосимов: "Ҳакамларга инсоф берсин" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳакамларга инсоф берсин"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Қўқон-1912" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Футболни иккита дарвозага ўйнайди. Бизнинг жамоа эса бир бўлим футбол ўйнади. Биринчи бўлимда "Қўқон-1912" жамоасининг ҳаракатларидан уларнинг мақсади кўриниб турганди. Биз эса куч ишлатмай футбол ўйнамоқчи бўлдик. Футболчилар осон ғалабага эришишни ўйлашди. Бу эса бизни қийин ҳолатга тушириб қўйди. Ўтказиб юборилган тезкор иккита гол жамоамиз руҳиятига таъсир қилди. Қисқа қилиб айтганда, биринчи бўлимда жамоамиз футбол ўйнамади. Кераксиз баҳслар, тортишувлар билан шуғалландик. Кераксиз жойда олинган карточкалар ва якунда бу четлатишга айланди.

Танаффусдан кейин ўйинни ўзгартиришга эришдик. Аммо бир киши кам бўлиб қолганимиз туфайли вазиятни ўнглай олмадик. Шунингдек, бир тайм футбол ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Ўйиндан кейин футболчиларга айнан шу хусусида гапирдим. Футболни ўйин бошланиши билан токи ҳакам хуштагига қадар ўйнаш лозим. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз. Камчиликлар борасида ишлаймиз.

Қолаверса жамоамиз янада қийин шароитга тушиб қолади. Чунки бир неча нафар футболчиларимиз терма жамоалар ихтиёрига жўнаб кетишади. Қўл остимда қоладиган футболчилар билан имкон қадар олдимизга қўйилган мақсад сари интилишда давом этамиз.

Ҳакамлар? Ҳа, ўйин давомида кўп маротаба ҳакамга эътироз билдирдим. Бу фақат бугунги баҳсда эмас, балки кўп бора такрорланмоқда. Нима ҳам дердим, ҳакамларга инсоф берсин. Ҳакамларга қарайдиган қўмита бор, улар ўзлари тегишли чораларни кўришса керак. Биз эса футболимизни ўйнашимиз лозим. Ҳакамлар ҳам хато қилади. Лекин шуни айтиш керакки, ҳакам хуштаги билан жуда кўп маротаба ўйин темпини бузишга уринди. Шу асабга тегди. Яна бир вазиятда тўп рақиб футболчисини қўлига теккан бўлиши мумкин. Буни видеотасмада кўриш керак. Ўйлайманки, "Рефери-тайм"да бу вазият бўйича мутахассислар изоҳ беришади. Биз ҳам шу орқали пенальти бормиди ёки йўқлигини билиб оламиз.

Қуръада Равшан Эрматов билан бўлар-бўлмасга хуштак чалиб ўйинни тўхтавермасликни гаплашиб олинганди. Эрматовни ўзи Суперлигада энди европа ўйинлари сингари елкама-елка курашларга қўйиб бериш, футболчиларни ҳар бир йиқилганига хуштакни чалавермасликни айтганди. Бугун эса тескари ҳолат кузатилди. Бу эса ўйин темпига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Нафақат бизни, балки бу нарса футбол кўриш учун келган мухлисларни ҳам ғашига тегади. Европада елкама-елка курашларга қўйиб берилади. Футбол бу контактларга бой ўйин. Буни мураббийлар ҳам футболчиларга тушунтириб, ўз клубларида тарғиб қилишлари керак. Симуляция, сал тегинса ҳам йиқилавериш футбол сифатига таъсир қилади. Мухлисларга жанговор кураш, кескинлик қизиқ. Ҳакам эса хуштагини чалавериб ўйин темпини тушириб юборди. Елкама-елка урилиш бу нормал ҳолат футболда. Биз Суперлигада курашларга бой, жанговор футбол бўлишини айтгандик. Футболни курашсиз ўйнаб бўлмайди. Бу нарса бора-бора терма жамоага ҳам боради.

Акром Комилов? Футбол бу шашка эмас. Ўйинда контакт, агрессия бўлади. Футболни чин юракдан ўйнаш керак. Акром Комиловга ҳозир кийиниш хонасида алоҳида гапирдим. Жамоани оғир вазиятда қолдириш керак эмаслигини тушунтирдим. Тўғри, бу биринчи марта бўлаётгани йўқ.  Айниқса терма жамоа футболчиси жамоани қийин шароитда қолдирмаслиги лозим. Муҳими, футболчи бўлган воқеадан ўзи учун тўғри хулоса чиқариши керак. Шунчаки бу гаплар бир қулоғидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетса, унда бу ҳолат яна такрорланаверади. Бу биринчи ёки иккинчи марта бўлаётгани йўқ. Бу нафақат бутун жамоанинг қилган меҳнати, балки оддий клуб ишчиси ва ходимларининг ҳам меҳнатини кўкка совуришга тенг. Футболчи буни тушуниб етиши лозим. Кийиниш хонасида яхшигина суҳбатлашиб олдим. Ўйлайманки, келажакда бундан тўғри хулоса чиқариб ҳаракат қилади.


Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг