

2011/12 йилги мавсумдан бери Кубок ярим финалларига фақат Ла Лига жамоалари чиқаётган эди. Қуйи дивизиондан чиққан сўнгги жамоа ҳам айнан "Мирандес" эди.
Бургос шаҳри жамоаси ҳозирда Сегундада ҳаракат қилмоқда. 2011/12 йилги мавсумда эса учинчи дивизион ҳисобланган Сегунда Б да иштирок этган.
"Мирандес" ўша мавсум 1/2 финалда "Атлетик"га (1:2, 2:6) икки ўйин натижасига кўра ютқазган.



