"Милан" ва "Севилья" Испания терма жамоаси ўйинчисининг трансферини кўриб чиқишмоқда

Alisher
23 авг 2021, 08:12
ПСЖ форварди Пабло Сарабия француз клубидан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли испанияликнинг агенти ўйинчининг хизматларини трансферни баҳолаётган "Милан" ва "Севилья"га таклиф қилди.

Сарабия ўтган мавсум ПСЖ таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассист қайд этди.

Испания терма жамоаси аъзоси transfermarkt томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira