"Милан" Чалханоглу билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
28 июн 2020
"Милан" ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханоглу яқин вақтлар ичида клуб билан шартномасини узайтиради.

Журналист Николо Скиранинг берган маълумотига кўра, туркиялик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Унинг амалдаги келишуви эса 2021 йилга қадар мўлжалланган. Келаси ойда бу ишлар расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Ушбу мавсумда футболчи 24 ўйинда 3 гол ва 4 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal