"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди
23 дек 2025 13:57
Янгиликлар
"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди
"Вильярреал" – "Барселона" ўйини атрофидаги можарога қарамай, Италияда А Серия доирасидаги "Милан" – "Комо" учрашувини Австралияда ўтказиш қатъий режалаштирилганди.
Ҳатто амалдорлар томонидан омма олдида ишонч билдирилган, барча нарса яхши кетгандек туюларди. Аммо охирги паллада режа барбод бўлди.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 6 февраль куни бўлиши керак бўлган ўйин Перт шаҳрида ўтказилмайди. Бунинг сабаби — Осиё футбол конфедерацияси томонидан қўйилган молиявий талаблар бўлиб, уларни бажариш Ғарбий Австралия ҳукумати ҳамда А Серия учун оғирлик қилар, молиявий хавф-хатарларга олиб келар эди.
Энди А Серия ўйинни хорижда ўтказиш учун янги жой қидирадими ёки охир-оқибат у Италияда бўлиб ўтадими — ҳозирча номаълум. Бироқ "Сан-Сиро" стадионида ўтказишнинг имкони йўқ, чунки 6 февраль куни "Милан" уй стадиони Қишки Олимпия Ўйинларининг очилиш маросими сабаб банд бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар