

Мазкур ўйинда дуранг ўйнаган бекободликларнинг "Навбаҳор"га қарши нохуш серияси давом этади. Жумладан, мезбонларнинг Суперлига доирасида рақиб жамоага қарши ғалабасиз серияси 8 тага етди. Сўнгги марта "Металлург" 2015 йил Музаффар Музаффаровнинг ягона голи эвазига наманганликларни таслим этишни уддалаган.
Қолаверса, "маъданчилар" охирги 5 та учрашувидан бери мамлакат вице-чемпионлари дарвозасига илк марта йўл топишди. Бунга қадар Тошкент вилояти жамоаси сўнгги бор 2021 йилги мавсумда водий клуби дарвозасига йўл топганди.



