UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Европа лигаси. ФИНАЛ. "Аякс" - "Манчестер Юнайтед" 0:1 LIVE ФОТО + ВИДЕО  25 23:21«Реал» ЕЧЛ финалида қандай формада ўйнаши маълум ФОТО  4 23:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:05«Ньюкасл» «Челси» футболчисини сотиб олди  0 22:26Вальдес «Мидлсбро»дан кетди  2 22:22Санкт-Петербургдаги янги стадион майсасиз қолди ФОТО  5 22:07Андрес Иньеста: «Фаолиятимни «Барса»да тугатмаслигим мумкин»  7 21:30Европа лигаси финалигача...  40 20:41Ҳафтанинг спортга оид энг ажойиб суратлари  1 20:32"Бавария" Филипп Ламнинг спорт директори бўлишига умид қилмоқда  10 20:04Стефано Пиоли "Фиорентина" бош мураббийи бўлади  1 19:37Альваро Мората модалар шаҳрига кетиши мумкин  7 19:10Olamsport: "Баркамол авлод" учун миллиардлар, теннисчимиз "Ролан Гаррос"да кортга чиқди ва бошқа хабарлар  1 19:09Клаудио Раньери Англияга қайтади  2 19:05Омар Моманидан янги карикатура: "Арсенал" Чемпионлар лигасида иштирок этмайди  14

07 дек 11:59
Янгиликлар

Мессининг зарбасини Нестеров қайтариши мумкин эди

Кеча ЖЧ-2014 финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа пайтида битай деб қолган яралар тирналди.
Қуръа натижалари билан танишиб чиқар эканман, ўзимча катта футбол фестивали аслида нима эканлигини яқиндан ҳис қилгандек бўлдим. Тўғриси, гуруҳлар ва рақиблар маълум бўлгач, у ерда Ўзбекистон номи йўқлиги жуда алам қилди. Салгина ҳаракат қилганимизда кеча ё Жанубий Корея ё Эроннинг ўрнида бўлишимиз мумкин эди, ахир биз ҳам шунга лойиқ эдик. Лекин қаердадир йўл қўйилган хатолар Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигига олиб келди.

Тўғрисини айтсам, менга кўпроқ Эронннинг қайси гуруҳдан жой олишини кузатиш қизиқ бўлди. Ҳам қизиқ, ҳам аламли бўлди. Чунки саралаш ўйинларида Кореянинг нима қилиб бўлмасин, гуруҳдан чиқишига ишонгандим, лекин Эроннинг охирги уч ўйинда бирорта ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонишини умуман кутмагандим. Буни барчамиз кутмагандик десам янада тўғрироқ бўлар. Саралаш учрашувларини бир эсланг-а, биз қандай вазиятда эдиг-у, Эрон қандай ҳолатда эди. Бизнинг бир ё иккинчи ўринни олишимиз аниқ бўлиб турган бир пайтда Эрон учта ғалабаси билан ўзиб кетди. Ўшанда бир алам қилганди, кечаги қуръада эса яна алам қилди.

Эрон ЖЧ-2014нинг “F” гуруҳида Аргентина, Босния-Герцеговина ва Нигерия билан беллашади. Ж.Корея эса сўнгги гуруҳда Бельгия, Жазоир ва Россияга қарши баҳс олиб боради. Агар Эроннинг ўрнида биз бўлганимизда борми, Асқар Толибжонов бир пайтлари айтганидек, Аргентина билан ўртоқлик учрашувида эмас, бирйўла расмий ўйинда ўйнаб қолган бўлардик. Тасаввур қилинг-а, барчамиз ўйинидан ҳайратга тушадиган Мессининг жарима майдончасига ёриб кириб берган зарбаларини Игнатий Нестеров эпчиллик билан қайтармоқда. Булар фақат хаёл холос, лекин амалда ҳам шундай бўлиши мумкин эди-ку.

Қандай ҳисоб қайд этилмасин, Аргентина билан ўйнашнинг ўзиёқ Жепаров, Капрадзе, Гейнрих, Бақоев сингари терма жамоа билан хайрлашиш арафасида турган футболчилар учун терма жамоадаги фаолият охирида зўр хайрлашув бўлмасмиди? Ахир футболчи учун Аргентинадек жамоага қарши тўп суришдан ортиқ бахт бормикин? Буларни ўйлар эканман, биз қолиб Эроннинг Аргентина билан ўйнаши жуда алам қилиб кетяпти. Ёки бўлмаса Корея ўрнида бўлиб қолганимизда Россия бизни ўрганаётган, рус футбол сайтлари тинмай биз ҳақимизда ёзаётган бўлмасмиди? Қандай ажойиб бўларди-я!

Нима ҳам дердик, ҳозирча буларнинг ҳеч бири амалга ошмай туради. Чунки биз муносиб бўла туриб жаҳон чемпионатига чиқа олмадик. Энди бундай имконият яна бўладими-йўқми, ҳеч ким аниқ айта олмайди. Куни кеча интернетда терма жамоамиз олдига ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси қўйилгани ҳақида ўқидим. Аслида бизнинг олдимизга 2014, 2010, 2006, 2002 йилги жаҳон чемпионатларига ҳам бориш вазифаси қўйилганди. Мана энди вазифа ўзгармади ва терма жамоамизнинг ЖЧ-2018га чиқиш учун ҳаракат қилиши айтилди. Албатта, бундай мақсадлар ундан кейинги жаҳон чемпионатларидан олдин ҳам янграйди, фақат қачон биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқдик деб айтишимиз номаълумлигича қоляпти.

Орзуга айб йўқ дейишади. Шундай экан, биз учун орзу қилиш, гўёки ширин туш кўришдек гапга ўхшаб қолди. Биз – миллионлаб ўзбек футболи мухлислари ҳадеб орзу қилмасдан, бир кун келиб ҳаммаси амалга ошишини, терма жамоамизни жаҳон чемпионатида кўришни хоҳлаймиз. Энди ҳамма гап футболимиз мутасаддилари, мураббийлар ва футболчиларда қолган. Бизнинг қўлимиздан эса қўллаб-қувватлашдан бошқа нарса келмайди. Бундан кейин то жаҳон чемпионати бошлангунча Мессининг беўхшов зарбалари-ю, Нестеровнинг моҳирона қайтаришлари ҳар куни тушимизга кириб чиқса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: