Мессининг рафиқаси бокс билан шуғулланмоқда

“Барселона”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо бокс билан шуғулланишни бошлади.

У ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида бу ҳақда пост қолдирди. Айни пайтда ушбу постга фойдаланувчилар томонида 1 миллиондан ошиқ “лайк” босилди.

Месси ва Антонелла бир неча йиллардан буён бирга. 2017 йилга келиб улар никоҳдан ўтишган. Ажойиб жуфтлик уч нафар фарзандни вояга етказишмоқда.


Manba: championat.com