

Маълум бўлишича, "Монпелье"га қарши ўйиндан сўнг Неймар ва Мбаппе ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Уларни тинчлантириш учун Рамос, Маркиньос ва Месси ҳам орага тушишга мажбур бўлган.
Рамос гарчи бу ёқмасада, Неймарга ПСЖда Мбаппе пенальти тепиши борасидаги қарорни ҳурмат қилиши кераклиги ҳақида айтган.
Тушунмовчиликка шунингдек клуб бош мураббийи Кристоф Гальтье ва спорт директори Луис Кампос аралашган. Бироқ, Неймар ва Мбаппе ҳалиям ўзаро келиша олмаяпти.



