Месси Испанияга қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
25 мар 2018, 14:37
Италия билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборган Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Испания билан ўйиндан ҳам иштирок этмайди.

Бу ҳақида AS нашри хабар бермоқда. Футболчи ҳозир ҳам мушакларида оғриқ ҳис қиляпти. Жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаоли эса таваккал қилиш ниятида эмас. Мутахассис Мессини "Барселона"га қайтариб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS