Месси фақат пенальтидан гол уряпти

"Барселона" ва "Динамо" (Киев) ўртасидаги учрашувнинг 2-бўлими бошланди (1:0, биринчи таймдан кейин).

Учрашувнинг 5-дақиқасида каталонияликлар форварди Лионель Месси ҳисобни очди. У ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пенальтини голга айлантирди.

Шу тариқа Месси жорий мавсумдаги 5-голини урди – 4 таси "Барселона" сафида ("Вильярреал", "Ференцварош", "Ювентус" ва "Динамо"га), биттаси Аргентина терма жамоаси таркибида (Эквадор дарвозасига) урилган. Эътиборли жиҳати шундаки, "Олтин тўп"нинг 6 карра соҳиби голларининг барчасини пенальтидан уряпти.


Manba: championat.asia