Месси Бенземанинг натижасини такрорлади

17 июл 2020, 09:07
“Барселона” Ла Лига 37-тури доирасида “Осасуна”га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Каталонияликларнинг ягона голига Лео Месси муаллифлик қилди. Бу Месси учун Ла Лига доирасида июль ойида урилган илк гол бўлди. Шу тариқа 33 ёшли футболчи Ла Лигада 12 календар ойининг барчасида гол урган ҳамда голли узатма берган иккинчи футболчига айланди. Аввалроқ бундай натижани “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема уддалаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/Mister Chip