"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"

Sherzod Nurmatov
28 фев 2025
Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг фикрича, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га албатта қайтади.

"Менимча, Месси “Барселона”га қайтишни хоҳлайди. У жамоада кўп йиллар ўйнади. Ишончим комилки, Месси қайтади. Эҳтимол, футболчи сифатида қайтар, лекин мен уни бошқа лавозимда кўряпман. 

Месси ва "Барселона" доим ёнма-ён юради. Уларнинг брендлари жуда кўп умумийликларга эга. Лионель клубни яхши кўради.

Неймар – бутунлай бошқа ҳикоя. Унинг “Барселона”га қайтиши даргумон. Мен бунга аминман", – деди Тебас. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: GiveMeSport