UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Барса" Альба билан шартномани бекор қила олмаса, ундан маошини камайтиришни сўрайди  0 00:51Рис Жеймс жароҳат олиб, Англия терма жамоасини тарк этди  0 00:18Бенземанинг ўрнига: "Реал" учун эҳтимолий форвардлар (мутолаа учун)  1 00:04Евро-2024 саралаш. Испания - Норвегия ва бошқа баҳслар учун таркиблар эълон қилинди  7 23:57Евро-2024 саралаш. Швейцария Беларусни "сочиб ташлади", Туркиядан иродали ғалаба, Исроил мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:12Тухель: "Бавария" уччала совринни ютиши мумкин"  0 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 22:45Ироқ футбол федерацияси вакили: "Россиянинг ОФКга ўтиши бутун Осиё учун олдинга ташланган қадам бўлади"  21 22:29Olamsport: Ўзбек спортчисида махсус бонус, Конор Макгрегордан навбатдаги "хайп" ва бошқа хабарлар  0 22:20Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун)  1 22:15"Интер" Лукаку ўрнига Обамейянгни олиши мумкин  1 21:45Нагельсманн фаолиятини Европанинг супер клубларидан бирида давом эттириши мумкин  3 21:20Евро-2024. Саралашнинг 3та баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 21:11Евро-2024. Шотландия саралаш босқичи баҳсини йирик ғалаба билан бошлади  0 20:45"Бавария" қимматга тушди. Немис гранди истеъфодан сўнг Нагельсманнга қанча тўлаб беради?  4

Месси "Барса"га қайтишга қарши эмас, аммо битта муаммо бор... Пике Янгиликлар

Месси "Барса"га қайтишга қарши эмас, аммо битта муаммо бор... Пике

Лео Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақидаги миш-мишлар яна испан матбуотида кўпаймоқда.

"Барса" аргентиналикнинг "Камп Ноу"га қайтиш хоҳишини билиб турибди. Аммо, Леони собиқ шериги ўйлантирмоқда.



Журналист Марк Марбанинг сўзларига кўра, Лео ўзини "Барселона"да Жерар Пике билан бирга кўрмайди. Инсайдер Леонинг мотивацияси ҳақида гапирмади, балки гап пулдадир.


Январь сўнггида журналист Луис Канут Лео Пикенинг ишидан хафа бўлганини хабар қилди. Пике Мессини жамоада қолдириш учун маошининг камайишига рози бўлмаган.


"Пикенинг шартномани узайтириши Мессига оғир ботди ва у хафа бўлди. Унга хиёнат қилганликларини ҳис қилди. Пике Месси "Барса"дан кетмагунга қадар шартномасини узайтирмади. Мессининг фикрига кўра, Жерар у кетишидан олдин шартномани узайтириши мумкин эди", — дейди Канут.


Пике "Барса" ва Хави билан жанжаллашмоқда — у "Атлетико"га кетиши мумкин



Пикеда "Барселона" билан анчадан бери кескин муносабатлар бор. Клуб ўтган ёздаёқ ундан гигант маоши сабаб қутулмоқчи эди. "Барса" билан олдинги шартнома шартларига кўра, Жерар Европадаги энг катта маош оладиган ҳимоячи эди — йилига 28,4 млн евро (15 млн тоза). У бундай маошни Серхио Рамос (у 12,5 млн олади)дан ўтиб кетиш учун собиқ президент Жозеп Бартомеу билан музокараларда қўлга киритган.


Пике 2020 йилда янги шартнома имзолади.



El Mundo'нинг хабарига кўра, Пикенинг маош бўйича шартнома шартлари мавсум бўйича бундай кўринишда бўлган: 2020/21 йилги мавсум — солиқларга қадар 18 млн евро, 2021/22 йилги мавсум — солиқларга қадар 27,7 млн евро, 2022/23 — солиқларга қадар 29,5 млн евро, 2023/24 йилги мавсум — солиқларга қадар 40,8 млн евро. Каталония ОАВнинг хабарига кўра, Пике икки марта маошининг тушишига рози бўлган — илк бор Бартомеу қўл остида 2020 йил (50 фоизга), иккинчиси Жоан Лапорта келганидан сўнг. Аммо, гап катта эҳтимол билан тўловларнинг кечиктириб тўланиши ҳақида бўлган — клуб қарзларни яқин вақтлар ичида қайтариб беради, ёши катта ҳимоячининг маош ўсиши шу билан боғлиқ.


35 ёшли марказий ҳимоячи ҳозирда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ва жамоа бош мураббийи Хави билан келиша олмаяпти. Diario Sport'нинг хабарига кўра, Пикега ундан маошининг тушишини сўрашлари ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани ёқмаяпти. Хавига эса футболчи доим нимадандир нолиши ва клубдан ниманидир талаб қилиш ёқмаяпти.


Пикега "Атлетико" томонидан қизиқиш бор — Диего Симеоне мудофаа учун ўйинчи изламоқда, клуб Пикени ҳимоя етакчиси сифатида кўрмоқда. Аммо, ҳали ҳеч қандай аниқ нарса йўқ.


Пике Мессининг кетганидан йиғлаганини айтди. Аммо, уларнинг муносабатлари яхши эмас



Лео "Барселона"дан кетганида, Пике хафа бўлганини айтди.


"Месси кетганида йиғладим. У учун йиғладим. У фаолиятининг сўнггига қадар "Барселона"да қолса ажойиб бўларди. Унинг нега шартномани узайтирмаганини тушунаман. Клубда эски президент ва унинг менежменти сабаб молиявий муаммолар бўлганди. Барибир бундай нарсалар содир бўлади, сиз охирида амалга ошмайдиган қарорлар қабул қиласиз. Месси "Барселона" ва мухлислар учун қандайдир худо эди. У қолса ажойиб бўлар эди", — деди Пике.


Аммо, Пике ва Месси ўртасидаги муносабатлар бунга қадар бузилган эди. Аниқроғи, Леонинг рафиқаси Антонелла Рокуццонинг муносабатлари бузилди. Гап шундаки, у Пикенинг собиқ севгилиси Нурия Томас билан яқиндан гаплашарди. Жерар эса хунук тарзда у билан ажрашди — Нурия билан ажрашгунга қадар Шакира билан учрашди. Айнан шу сабаб, Пике Мессининг тўйига келмаганди ҳам.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика