

"Бу йил "Олтин тўп"га муносиб эмасман. Кўпроқ иш қилган ва бу мукофотга лойиқлар кўп.
Мен ПСЖ билан ички мусобақалардаги ҳамма совринларни юта олмадим. ЕЧЛда эса мухлисларимизнинг кўнглини қолдирдик.
Мен ушбу мавсумда индивидуал мукофотларни юта олмадим, аммо футбол жамоавий ўйин. Шошилмайман, ҳали вақт бор", - дейди Мбаппе.
"Олтин тўп" мукофотини топшириш маросими 2 декабрда Парижда бўлиб ўтади.



