Мбаппе билан боғлиқ вазият 180 даражага ўзгарди. У "Барселона"га йўл олади

Aslanov Jasurbek
30 окт 2019, 13:55
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда.

20 ёшли ҳужумчи анчадан буён Мадриднинг "Реал" клубида тўп суришни орзу қиларди, бироқ "қаймоқранглилар"нинг сўнгги пайтларда қайд этаётган натижалари уни хавотирга солиб қўйган. Шунингдек, Мбаппе "қироллик клуби" устози Зинедин Зиданнинг Карим Бензема билан рақобатда бошқа ҳужумчиларга имконият тақдим этишига ишонмаяпти.

Мбаппе Луис Суареснинг мавсум якунидаги эҳтимолий трансфери сабаб "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибидан ўрин олишига ишонмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›