UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Барселона" вице-президенти ҳам Неймар қайтишни хоҳлаётганлигини тасдиқлади  0 17:11ЎФА раҳбарияти ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этади  8 17:04Olamsport: ХОҚ AIBAни четлатди, Поветкин 12 июль куни жанг қилмайдиган бўлди ва бошқа хабарлар  0 16:37Россия клуби янги формаларини ўзгача услубда тақдим этди  1 16:35ПСЖ келаси ҳафта бошида 2та трансферни эълон қилади  1 16:09Карикатура: Погба ва Лукаку МЮни тарк этмоқчи  4 16:05Хамес "Атлетико"га ўтиши мумкин  6 15:37Суперлигада ишлаётган барча мураббийлар рўйхати  21 15:33"Манчестер Сити" футболчиси "Бешиктош"га 2 миллион евро эвазига ўтиши мумкин  0 15:21Токио-2020. Олимпиадада иштирок этадиган Европа жамоалари номи маълум бўлди  7 15:10Асадбек Собиржонов: "Бухоро"га ижарага беришганидан асло хафа эмасман”  5 14:59Расман: "Ливерпуль" 17 ёшли голландиялик футболчининг трансферини эълон қилди  9 14:53Olamsport: Шарипова "Уимблдон"да уч сетлик ўйин ўтказди, UFC президенти энг даромадли жанг ҳақида гапирди  0 14:31Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - “Сурхон” бош мураббийи  47 14:26Рунининг шедевр голи "ДС Юнайтед"га Нанининг "Орландо"си устидан ғалаба келтирди  11

Мавсум трансфери — Бабаян Янгиликлар

Мавсум трансфери — Бабаян

Ўзбек футболидаги бош муҳокамага айланган мавзу - Самвел Бабаяннинг футболга қайтиши ҳақида.

Кеча Самвел Бабаян "Локо"да иш бошлагани ҳақида "темирйўлчилар" расмий сайти хабар тарқатди. Шундан сўнг футбол жамоатчилиги ва ижтимоий тармоқлар чинакамига ларзага келди. Қаерга қараманг барча Бабаянни яна футболга қайтганини муҳокама қилди ва бу ҳали ҳам давом этмоқда.

Гап шундаки, ўтган йили январь ойида ЎФА Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди деб бонг урганди.

ЎФА баёноти: Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.

Кейинчалик эса орадан қисқа вақт ўтиб унинг Латвияда иш бошлагани ҳақида маълум қилгандик. Айнан ўшандаёқ ЎФА Бабаянга қўйилган дисквалификацияни ечган. Бироқ бу ҳақида негадир ташкилот оммага расман маълум қилмаган.

Кеча "Локомотив" клуби президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган Самвел Бабаян сайтимизга мазкур дисквалификация 2018 йилнинг 1 февраль куни олиб ташланганини таъкидлаб ўтди. Яъни февралда расман ўзбек футболида иш бошлаган Бабаяннинг дисквалификацияси бир йил аввал олиб ташланган экан.

Бабаянни умрбод футболдан четлатилганини эълон қилган ва 1 ҳафта ўтгач буни бекор қилган ЎФА орадан 1 йил ўтиб бу ҳақда маълумот берди. ЎФАнинг баёноти ёзилишича, ЎФА Ижроқўмига "Бунёдкор" футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган.

Баёнотда ёзилишича, ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган "Локомотив" футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмаган.

Хуш, Бабаянни футболимизга қайтгани яхшими ёки ёмон, фойдами ёки зарар деган савол туғилади.

Аввало бир нарсани айтиш керакки, мураббийни иши, яъни муваффақиятсиз натижаси учун футболдан четлатишнинг ўзи мантиқсиз иш.

Чунки ҳеч бир жойда мураббийни вазифани бажара олмаганидан сўнг футболдан четлатишмайди. Гарчи Бабаян терма жамоа бош мураббийи сифатида деярли барчада норозиликлар учраган, жуда қаттиқ танқидлар остида қолган бўлсада, унга нисбатан бироз кескин муносабат қилинди. Тўғри, четлатилишига айнан мундиалга чиқиш вазифаси уддаланмагани эмас, балки терма жамоага футболчи танлашдаги ғалати қарорлари ва қайсарликлари инобатга олинган. Якунда эса барибир тўғри қарор қабул қилинган.

Бабаянга футболда ишлаш учун рухсат бергани учун ЎФАни қаттиқ танқид остига олмайман. Шунчаки ташкилотга бўлган ишонч йўқолмаслиги учун исталган пайт кимнидир футболдан умрбод ёки номуайян муддатга четлатавермасдан, чуқурроқ ўйлаб иш қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Шунда ташкилот камида ўзининг баёноти ёки қарорларидан уялиб қолмайди.

Шуни айтиш керакки, мураббий Бабаян ҳар қанча танқидлар остига қолмасин, менежер Бабаян билан адаштириб юбормаслик керак. Аслида унинг мураббийлик фаолиятида ҳам менежерлик сифатларини кўпроқ ишлатиб қўйгани мухлислар норозичилиги ва журналистлар танқидларига сабаб бўлган ҳамда МТЖ натижаларига таъсир қилганди.

Бабаян ўзбек футбол оламида ўз ўрнига эга шахс. Кучли менежер сифатида яхши мутахассис. Унинг "Пахтакор"даги ишлари, академияга берган эътибори ва клуб инфратузилмасини шакллантира олишдаги бой тажрибаси "Локо"га ас қотишига шубҳа йўқ.

"Локомотив"да бир неча йиллардан буён кучли жамоа жамланган,  қатор совринлар қўлга киритилди, бироқ клуб сифатида қолган жамоалардан анча орқада қолмоқда. Бабаян эса клубнинг материал-техник базасини шакллантира оладиган уддабурон менежер.

Унинг мазкур сифатларини инкор этиб бўлмайди. Шунингдек, Бабаян клуб тизимидаги ишдан ташқари скаутлик вазифасини ҳам яхши уддалайди. Ҳар ҳолда "Пахтакор"да ўз даврида нисбатан кичик имкониятлар билан яхши даражадаги легионерларни жалб эта олган. "Локо"да эса айнан легионер жалб этиш муаммоси бир неча йиллардан буён узлуксиз давом этмоқда.

Ҳозир Бабаянни қанчалар кучли менежерлигию, унинг яхши ишларини достон қилиш фикридан йироқман. У билан боғлиқ кўплаб нохуш ишлар, машмаша ёки ёқимсиз воқеалар ҳам етарли. Лекин Бабаянни футболимизга қайтганини фожиа сифатида қабул қилиш умуман нотўғри. Аксинча, футболимиздаги кўплаб мутахассисларни ишга қайтгани янги бошланажак чемпионатга нафақат ички, балки ташқи интригани ҳам ошираётгани қувонарли.

Футболимиз афсонаси Қосимов АГМК рулида, жонини сақлаб қолган "Бунёдкор"да Абрамов ишламоқда. Шота Арвеладзе "Пахтакор" рулида янги марраларни кўзлаётган бир пайтда, футболимиз етакчиси бўлиб турган "Локо"га Бабаяннинг келиши янги мавсумнинг энг зўр афишасига айланди, чамамда.

Шу жойига энг кучли менежер (шахсий фикримча) Баҳром Давлатовни "Насаф"да кўрсак чемпионатимиздаги интригага шунчаки ҳавас қилсак бўларди. Чунки мазкур мутахассислар нафақат ўз мажбуриятидаги ишни қойиллатади, балки бутун клуб амбицияларига яхши маънода таъсир қилишга қодир шахслар. Муҳими, улар ўз ўрнига эга, позициясини аниқ ва тиниқ ҳимоя қила оладиган, керак пайтда клуб манфаати учун охиригача туриб берадиган мутахассислар. Охирги йилларда айнан шундай мутахассислар йўқолиб қолгани ҳам футболимиздаги сифатни, интрига ва ўсишни тўхтатиб қўйганди.

Бабаяннинг футболимизга қайтгани, айнан "Локо"га ўтгани Суперлиганинг биринчи тури доирасидаги Тошкент дербиси "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви учун энг зўр анонс бўлди. Мазкур принципиал тўқнашув аҳамияти янада ошиб кетди.

Суперлига, 1-тур анонси:

• «Пахтакор» & «Локо»

• Арвеладзе & Бабаян

• «Пахтакор» & Бабаян

• Бикмаев/Абдуллаев & «Локо»

• «Пахтакор» & Искандеров/Ҳошимов


Самвел Бабаян "Локо"даги фаолияти давомида мураббийлик сифатларини ошкор этмасдан, менежерлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланса, унда бу ҳар томонлама манфаатли ишга айланади. "Локо" эса ниҳоят яқин келажак учун пойдевор қуришни ўйлай бошлагани ва бунинг учун амалда ишга киришгани қувонарли.

"Локомотив" маркетинг тарафлама ҳам жуда ақлли юриш қилди. Тўғри, кўпчиликда Бабаянга нисбатан салбий реакция мавжуд. "Локо" эса нисбатан кам мухлисга эга ва ўз натижаларидан келиб чиққанда ниҳоятда беэътибор жамоага айланиб қолганди. Ҳозирда мазкур трансфер орқали "Локо"нинг мухлислари кўпаймаган бўлиши мумкин. Лекин бир нарса аниқ, эндиликда "темирйўлчилар"нинг тақдири ва ўйинига бефарқ бўлмаган инсонлар, ишқибозлар сони ортади, "Локо" ва Бабаян эса доимо диққат-марказида бўлиши табиий. Мухлислар меҳрини қозониш эса Бабаяннинг яқин келажакдаги ишлари ва жамоанинг қайси йўлдан қанчалик яхши юришига боғлиқ.

"Пахтакор" пойдеворини қурган, жамоа анъаналари қон-қонига сингиб кетган Бабаянни "шерлар"нинг ҳозирги кундаги энг принципиал рақиби бўлмиш "Локо"га ўтгани жуда қизиқарли трансфер. Мавсум трансфери десак муболаға бўлмайди. Бабаяннинг "Локо"даги илк қадами  "Пахтакор"га қарши ўйин орқали бошланишига ҳам рамзий маъно бор. "Пахтакор"да озми-кўпни ўз ишини қилган мутахассис собиқ жамоасининг принципиал рақиби "Локо"да ҳам ҳаммасини бошқаттан исботлашига тўғри келади. Буни уддалаш ва юқори босим остида ишни давом эттириш осон бўлмайди. Лекин Бабаянда бунга етарлича иммунитет ва салоҳият бор. Лекин энди қўшни ва рақибга айланган "Пахтакор"да ҳам дуруст қарама-қаршилик қиладиган Шота Арвеладзе келган.

"Пахтакор"дан Бабаянни кетиши ва Шота Арвеладзени келиши билан янги давр бошланди. "Локо"га эса Бабаян келиши билан янги давр эшик қоқмоқда. Буёғига қизиқ бўлади, ишонаверинг...

Муаллиф : Shahboz Beg'amov
Рейтинг: -238   

Фикрлар

   
26 июн 15:31:52
Ulug'bek_Yusupov
Бабаян
   
26 июн 15:31:43
Ulug'bek_Yusupov
бабаян
   
26 июн 15:31:33
Ulug'bek_Yusupov
тьитьтьть
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг