UZ

Сўнгги янгиликлар

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  9 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  6 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда" Янгиликлар

Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда"

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри "Локомотив"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Жорий мавсум яхши ўйин намойиш этаётган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Улар ички чемпионатларда етакчилиқ қилишмоқда ва Чемпионлар лигасида яхши ўринни банд этишган. "Локомотив" кутганимиздан анча кучлироқ. 

Бу "Байер"га қарши ўйиндаги каби оддий баҳс бўлмайди. Бу ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилаётган ажойиб жамоа. Бундан ташқари, улар қарши ҳужумга ҳам тезкорлик билан ўтиб кетишади. 

Ҳозир Дибала ва Игуаин жуда соз ҳолатда. Бу биз учун жуда муҳим. Биз 21 кун ичида еттинчи ўйинда майдонга тушамиз. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир футболчи ўзини кўрсатиш учун имкониятларга эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамман ва ким эртага бошланғич таркибда тушишини кўрамиз. 

Чемпионат аввалида ҳозирдагидан анча кам вазиятлар яратгандик. Бу бизни безовта қилмаяпти, чунки ўйинчиларимизнинг савияси вазиятлардан фойдаланиб, гол уришимизга замин яратади. 

Рэмзи доим мушакларида ноқулайлик сезяпти. У мушакларини мустаҳкамлаш устида ишламоқда. Биз юқори юкламалардан вужудга келадиган муаммоларни олдини олмоқчимиз. 

Рэмзи эртага майдонга тушади, деб ўйламайман. Данилода ҳаммаси жойида. У тўлиқ тикланиб бўлди. Лекин, 90 дақиқа ҳаракат қила олишига кўзим етмаяпти. 

Роналду – ажойиб характерга эга ўйинчи. Фаолиятида 700-голини урганида, дарҳол униг 800-голини уришини ҳам ўйлай бошладим. Ўйлашимча, бу характер уни қолган ўйинчилардан ажратиб туради", – дейди Сарри.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика