UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Массимо Моратти: «Интер» менсиз? Яхшироқ ўринбосарни кўрмаяпман? Янгиликлар

Массимо Моратти: «Интер» менсиз? Яхшироқ ўринбосарни кўрмаяпман?

Ёзнинг бошларида газеталарда индонезиялик бизнесмен Эрик Тохир «Интер»нинг назорат пакет акциясини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Гап сўзларга қараганда Тохир «Интер» раҳбари Массимо Мораттига «нерадзуррилар»нинг 80 фоиз акциясига 280 миллион евро таклиф қилган.

«Қачондир бу рўй бериши мумкиндир, лекин хозир эмас. Кўпчилик ўйлаяптики бу сотув нокаут кабидир деб, лекин ундай эмас. Мен ҳозирги пайтда уни яхши инсон сифатида, қачон туғилганлиги ва саноатчилар оиласида ўсганлигини биламан. Лекин шахсан у билан таниш эмасман. «Интер» менсиз бўлиши мумкинми? Ажойиб кунларнинг бирида бўлиши мумкин... Лекин мен ҳозир ўзимга ўринбосар кўрмаяпман», - дейди Моратти  Football-Italia га.

Шунингдек «нерадзуррилар» раҳбари жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида ҳам гапириб ўтди. Унинг айтишича «Интер» яқин вақтлар ичида юқори даражали ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкин.

«Биз Маццарини таклиф қилганимиз сабаби у ажойиб ва ғалабаларга чанқоқ мутахассис. Вальтер жуда кўп ишлаяпти. Ишончим комил у жамоа ўсишига таъсир қилувчи ўйинчиларни топа олади. Юқори даражали ўйинчиларни таклиф қилиш Маццарига боғлиқ. Ҳозир фақат июлнинг боши август охиригача эса бизда етарлича вақт бор».

«Энг қизиқарлиси  трансфер бозори ёпилаётган вақтда содир бўлади. Исла? Бизнинг «Ювентус» билан муносабатларимиз яхши. Кўрамиз, уни «Интер»га таклиф қилиб кўрармиз, балки қўлга кирита олармиз. Кўпчилик Наингголан хақида айтяпти, лекин биз бу сўровлардан узоқдамиз. Икардини сотиб олдик, биз Бельфодиллар билан шартнома имзолашни жуда хоҳлаймиз. Ўйлаганларимизни бажара олсак яхши бўларди», - деб қўшимча қилди «Интер» раҳбари.

«Нерадзуррилар» ортда қолган мавсумда тўққизинчи ўрин эгаллашди ва бу билан улар еврокубокларда қатнаша олмайдиган бўлишди.

eurosport.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика