"Машъал": "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
26 сен 2015
"Машъал" кеча Бухорода тур баҳсини ўтказди. Бугун эса жамоа Муборакда йиғилди ва машғулотларни бошлади.

Кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг тайёргарликка жиддий киришган футболчиларимиз навбатдаги муҳим учрашув олдида турибди. Клуб тарихида ҳали мағлуб этилмаган "Бунёдкор" навбатдаги турда меҳмонимиз бўлади. 30 сентябрь кунига белгиланган ўйинда жамоамизга Мирзоҳид Ғофуров ва Шоҳруҳ Достоновларнинг ёрдам бериши сўроқ остида турибди. Кичик жароҳатдан сўнг ҳар икки футболчимиз сафга қайтмоқда. Жароҳати боис майдонга туша олмаган Ботир Носиров ва Зоҳир Қўзибоeв сафга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" 30 сентябрь куни "Бунёдкор"ни Муборакда қабул қилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz