Марко Ройс: «Бразилияда Жаҳон чемпиони бўлмоқчимиз»

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2013, 11:19
Дортмунднинг «Боруссия» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Ройс Италияга қарши ўртоқлик учрашувидан (1:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
– Клозе ва Гомес ўйнамагани Германияга таъсир қилдими?
– Бу тўғри деб айта олмайман. Италияга қарши ўйинда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Жуда кучли рақибга қарши бўлса ҳам ўйин ўртоқлик мақомида эди.
 
Мундиалда бундан бошқачароқ ўйин намойиш этамиз.
 
– ЖЧ-2014дан нима кутаяпсиз?

– Биз Бразилияда чемпион бўлмоқчимиз, бошқа термалар ҳам шунга интилишади. Шу сабабли биз Италия, Англия ва бошқа термалардан кучли бўлишимиз керак, – дейди Ройс.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru