Марек Гамшик: “Наполи” “Рома”ни ортда қолдириши шарт”

Aslanov Jasurbek
14 мар 2017
“Наполи” етакчиси Марек Гамшик “Кротоне”га қарши бўлиб ўтган (3:0) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Реал” билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг мухлисларни чиройли ғалаба эвазига хушнуд этишимиз шарт эди. Буни уддаладик. Ҳозирда “Рома”дан 2 очкога ортда қоляпмиз.

Мақсадимиз - “Рома”ни турнир жадвалида ортда қолдириб, 2-ўринни эгаллаш. Бу билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз”, - деди Гамшик клуб расмий сайтига берган интервьюсида.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: