

"Ўйинга келсак, биринчи навбатда "Ғазалкент"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳимоядан тўғри ўйнашди. Шу боис қарши ҳужумларда барча нарса ўхшади. Фикримча, биз ўйинга етарлича тайёрлана олмадик. Ўйин давомида ўзимизни йиғиб олиш қийин эди. Майдон ҳолати, ёмғирни баҳона қилмоқчи эмасман. Лекин ҳимоялана олмадик ва қарши ҳужумларда жазоландик", — дейди Марат Мифтахутдинов.
- Жамоа ўйинига об-ҳаво ёки бошқа нарсани айтмоқчи эмасман. Лекин бугун сизларга қарши қуйи лиганинг ёш футболчилари ўйнади...
- Барчасини тушуниб турибман. Лекин улар яхши шаклланган жамоа. Майдонга катта иштиёқ билан чиқишди. Икки жамоа футболчиларидаги хоҳишда фарқ сезилди. Мана шу омил ҳам роль ўйнади. Вазиятни яхши биласиз, балки уларга етарлича баҳо бера олмагандирмиз.




