UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  40 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Марадона энди "Аланга"да ўйнайди Янгиликлар

Марадона энди "Аланга"да ўйнайди

Косоннинг "Аланга" жамоаси биринчи лигадаги бошқа клубларга нисбатан йиғинни бироз кечроқ бошлади.
Айни пайтда бу жамоа ҳам иккинчи босқич учун тайёргарликни бошлаб юборган. Бош мураббий Дилшод Андаев бугун қўл остидаги футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўзаро ўйин ўтказишга қарор қилди.

Бош мураббийнинг championat.asia га хабар беришича, таркибда бир қатор ўзгаришлар бор. Яъни, биринчи босқичда "Аланга" шарафини ҳимоя қилган Ойбек Полвонов билан Дурбек Камолов "Машъал"га ўтиб кетди. Азиз Жўраев эса "Хоразм"дан тушган таклифни қабул қилган. Рустам Жўраев, Тимур Жуманқулов ва Шаҳбоз Аҳмедов эса эндиликда иккинчи лига жамоасида ўйнайдиган бўлди. Ундан ташқари Фаёз Азимқуловни ҳам "Насаф" ёшлар жамоасига ўтганини айтиб ўтиш керак.

Жамоа сафига келиб қўшилган футболчилар эса Фахриддин Холмуродов ("Нефтчи"), Элдор Эргашев, Сирожиддин Раҳматуллаев ("Машъал"), Марадона Сафаров, Шамсиддин Саъдуллаев, Шохруҳ Достонов ("Янгиер")лардир. Эндиликда бу футболчиларнинг "Аланга"да тўп суриши аниқ бўлиб улгурди.

Асосий таркиб ўзаги деярли аниқ бўлиб улгурди. Шу боис жамоа яқин кунларда ПФЛга ўз футболчиларининг рўйхатини топширади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика