UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  5 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Мансур Саидов: “Навбаҳор”ни танлаганимдан афсусланмайман” Янгиликлар

Мансур Саидов: “Навбаҳор”ни танлаганимдан афсусланмайман”

“Навбаҳор” “водий дерби”сида “Андижон” жамоасини ишончли тарзда мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди.
Наманганликларнинг ушбу муваффақияти туфайли мухлисларни янада қувонишгани бор гап. “Навбаҳор” сафида маҳоратли ўйинчиларнинг тўп сураётгани жамоанинг ҳужумкор ва ишончли ўйин кўрсатишига сабаб бўлмоқда. Бу борада Мансур Саидовни алоҳида тилга олиб ўтиш ўринлидир. Маҳоратли ярими ҳимоячи “Навбаҳор”га ўз тажрибаси билан асқотмоқда. “Андижон”га қарши баҳсда ҳам унинг ғалабага қўшган ҳиссаси катта бўлганлигини барча кўрди. Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, илк бор “Навбаҳор” таркибида “Андижон”га қарши “водий дерби”сида тўп сурди. Якунда Саидовнинг янги жамоасидаги илк “дерби”си омадли чиқди.

- Илгари “Нефтчи” сафида кўплаб “водий дерби”ларида иштирок этгансиз. Бу сафар эса илк бор “Навбаҳор” таркибида “дерби”да қатнашдингиз. Бу орада қандай фарқларни сездингиз?
- Ўртада катта фарқ йўқ. “Дерби”лар олдиндан қаттиқ курашлар остида кечади. Иккала жамоа ҳам доимо бир-бирига қарши жиддий тайёрланишади.

- Умуман олганда, ўйин ҳақида қандай таассуротлар қолди?
- Учрашувга яхши ҳозирлик кўриб жиддий мақсадда майдонга тушгандик. Вазифа фақат ғалаба қозониш эди ва буни бажардик. “Дерби”да муваффақият қозониш янада ёқимли.

- “Водий дерби”си ўз номи билан “дерби” саналади. Бу сафарги “Навбаҳор” – “Андижон” беллашуви олдинги йиллардаги каби шиддатли кечди деб айта оласимзи?
- Ростини айтсам, аввалги йиллардагичалик шиддатли кечгани йўқ. Учрашувни бундан-да қийин бўлади деб ўйлагандик. Вақтида биринчи голни урганимиздан кейин ишимиз анча осонлашди. Лекин, баҳс анча тажовузкор ўтишини тахмин қилиб “Андижон”га қарши пухта ҳозирлик кўргандик. Ғалаба жуда керак эди. Ўз навбатида “Андижон”ни очкосини камлигини билардик. Эътибор берсак, улар ҳар бир ўйинда ҳимояга асосий эътиборни қаратиб фақат орқада ўйнашяпти. Шу боис бизга қарши учрашувда ҳам андижонликлар ҳимояга “ётиб” олсалар қийин бўлади деб ўйлагандик. Машғулотлар давомида ҳам шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

- “Андижон”нинг ўйини ҳеч кимга ёқмади. Сизнингча, уларнинг кучсиз томонлари нимада?
- “Андижон”нинг таркиби ёмон эмас, яхши. Лекин, уларнинг кўрсатаётган ўйини мазмунсиз. Омад етишмаётгандек бўлмоқда. Учрашув давомида ҳам футболчилари бир-бирларига жаҳл қилишяпти. Бу орқали “Андижон” жамоасида тарқоқлик юзага келган дейиш мумкин. Бир сўз билан айтганда улар ҳамжиҳатликни кўрмадим.

- Бошида Сизга “Андижон”дан ҳам таклиф бўлган. Аммо, якунда “Навбаҳор”ни танладингиз. Вақти келиб бу қарорингиз тўғри эканлигини тушуниб етгандирсиз?
- Ҳа, 100 фоизга тўғри қарор қабул қилдим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганди. Лекин, “Навбаҳор”ни танлаганимдан афсусланмайман.

- Кейинги турда “Пахтакор”га қарши муҳим ўйин кутмоқда. Табиийки, “Андижон” устидан қозонилган ғалаба жамоага фойда келтириш турган гап. Айтингчи, “Пахтакор” билан ўтадиган учрашувда муваффақият қозониш учун нима қилиш керак?
- Ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Бу сафар ҳам уч очкони мақсад қилиб ҳаракат қиламиз. Омадни ҳам жамоамиз томонида бўлишини истаймиз. Тўғрисини айтсам, ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Ҳеч қачон осон бўлмади. “Пахтакор”га қарши беллашув ҳам шулар қаторида бўлади.

- Биринчи даврадан кейин “Нефтчи”га қайтишингиз мумкинлиги ҳақида кўп гапиришяпти.
- Бу ҳозирча ташқаридаги гап-сўзлар. Биринчи давра тугашига бешта тур бор. Айни пайтда фақат қолган ўйинларни ҳам муваффақиятли ўтказиб биринчи даврани яхши ҳолатда тугатишни ўйламоқдаман. қолганини биринчи даврадан кейин кўрамиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

- “Навбаҳор”да ҳамма нарса қониқтиряптими? Муаммо йўқми?

- Бахтиёр Ашурматов жуда яхши жамоани шакллантирди. Шу боис ҳаммамиз битта оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Ички муҳит жуда яхши. Тўғриси, ҳамма жамоада ҳам молиявий муаммолар бор. Бизда ҳам бу борада муаммолар бор-у, аммо у қадар жиддий эмас. Футболчиларнинг аҳил иноқлиги муҳим аҳамиятга эга. Доим майдонга тушаётганимизда пулни ўйламай фақат мухлисларни қувонтириш учун ўйнаяпмиз. Ҳозирча натижаларимиз чакки эмас, 5-ўринни эгаллаб турибмиз. Энг муҳими, бизда аҳил жамоа бор.

- “Нефтчи”га ҳам бефарқ эмасмисиз? Жамоанинг ўйинлари ва натижаларини кузатиб турибсизми?
- Албатта. “Нефтчи”да кўп йил ўйнаганим боис ҳар бир учрашувдан кейин қандай ўйнагани ва қандай натижа кўрсатгани билан қизиқиб тураман. “Нефтчи”га мусобақажадвалининг пастки ўринларда юриш мутлақо ярашмайди.

- Клубда юз берган ўзгаришларга қандай муносабатда бўлдингиз?
- Одингилар ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир эса ҳаммаси ўз ўрнига тушяпти. Футболни тушунадиган инсонлар келиб ишни бошлашди. Умид қиламанки, бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади. Бу ишларнинг самараси ўлароқ “Нефтчи” дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика