UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хитой клублари Моратага қизиқиб қолишди  0 11:02"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида "Дамас" автомобили соҳибига айланинг!  7 11:00«Нефтчи» муваффақиятсизлигининг 5 сабаби  4 10:40Жасур Абдураимов вақтинча "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини бажаради  8 10:342010 йилда Роналду айбловни пул билан бости-бости қилган  14 10:15ПСЖ жазоланди  0 10:15"Боруссия" ёзда Осиё бўйлаб турне ўтказади  3 10:01“Шўртан” жамоаси сафида жиддий йўқотиш  2 09:40Клаудио Браво жароҳат олди  0 09:20Марио Гётце Конфедерациялар кубогида иштирок этмайди  1 09:01Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогида ишлайди, фақат...  27 09:00Олий лига. Бугун 8-турнинг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади  18 08:45Лионель Месси: "Фаолиятимда фақат бир марта футболка алмашишни сўраганман"  21 08:32Шерзод Райимжоновни табриклаймиз!   4 08:22"Нефтчи" - "Олмалиқ". Бугун чипталар сотувга чиқади   21

22 авг 07:07
Янгиликлар

Мансур Давлетов: “Кейинги йил “Хоразм” олий лигага чиқиш учун курашади”

Хабарингиз бор, кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Урганчда маҳаллий “Хоразм” жамоаси Тошкентнинг “Оқ-тепа” клубини қабул қилди ва рақиби устидан йирик, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг, “Хоразм” бош мураббийи, Мансур Давлетов билан суҳбатлашдик.

- Мансур ака, “Оқ-тепа” бундан олдин ўз майдонида “Машъал”ни мағлубиятга учратганди. Бугун эса сизлар мазкур клубни йирик ҳисобда мағлубиятга учратдинглар. Рақиб жамоа бўш ўйин кўрсатдими?
- Ўйин жуда ҳам қизиқарли кечди. Стадионга келган томошабинлар ҳам ўз уйларига кўтаринки руҳда қайтди деб ўйлайман. Шогирдларим барча қўрсатмаларимни тўғри ва аниқ бажарди. Бу гапларни ўйинда ғалаба қозонганимиз учун айтаётганим йўқ. Чиндан ҳам футболчилар бугун ўзларини тўлиқ кўрсата олди. Шунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.

“Оқ-тепа”га келадиган бўлсак, бу жамоа ҳам анойилардан эмас. Ўзингиз таъкидлаб ўтганингиздек, “Оқ-тепа” ўтган турда “Машъал”ни очко йўқотишга мажбур қилганди. Бугун ҳам ёмон ўйин намойиш этмади. Таркибида олий лига ўйинларидан баҳра олган бир қатор ўйинчилар бор. Бу жамоа билан оралиқ танаффусда, пойтахтда тайёргарлик кўраётганимизда икки бор куч синашгандик. Ўшанда ҳар иккала баҳсда ҳам имкониятни бой бергандик. Шу боис “Оқ-тепа” ҳақида етарли тушунчага эга эдик, дейишим мумкин.
- “Хоразм” бундан олдин водийда иккита ўйин ўтказди. “Қўқон-1912” ва “Андижон” билан ўтган ўйинлар хусусида нима дейсиз?
- “Қўқон-1912” кучли жамоа. Таркиби яхши шаклланган. Бу жамоани тўсатдан ютдик дея олмайман. Аксинча ўз кучимиз билан мағлубиятга учратдик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. “Андижон” билан ўйин эса сунъий қопламали майдонда ўтгани боис, йигитлар бундай майдонда ўйнагани қийналди. Чунки бунгача биз асосан табиий майдонларда ўйнаганмиз. Шунинг учун “Андижон” билан ўйинда шогирдларим бироз қийналишди. Ўзларини тўлиқ кўрсата олишмади.
- Давралар оралиғида бир қатор янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олганингизга гувоҳ бўлдик. Улар ишончингизга қай даражада оқламоқда?
- Ҳа, иккинчи даврага жамоадаги рақобатни кучайтиришга қарор қилдик. Бунинг учун “НБУ-Осиё”дан Собир Мамараҳимов, “Ғаллакор-Автомобилчи”дан Марат Ҳошимов, Солижон Хайруллаев ҳамда Шаҳзод Маннонов, “Аланга”дан эса Азиз Жўраев каби етакчи ўйинчиларни сафимизга қўшиб олдик. Албатта бу ўйинчиларнинг фойдаси катта бўлмоқда. Умид қиламанки, мавсум охирига қадар шундай бўлиб қолади.
- Тан олиш керак, бугунги кунда биринчи лиганинг барча жамоасида ўзига яраша молиявий муаммолар мавжуд. Бу борада сиз бошчилик қилаётган “Хоразм”да вазият қандай?
- Худога шукур, бизда ҳозирча моддий муаммолар йўқ. Раҳбарият барча шароитларни яратиб бермоқда. Биздан фақат ишлаш талаб этилади. “Хоразм”ни жорий йилдан бошлаб беш юлдузли меҳмонхонада истиқомат қилаётганини айтиб ўтишим керак.
- Ўз вақтида олий лигада иштирок этган жамоани яна қачон кучлилар сафида кўришимиз мумкин?
- Агарда таркибимизга эътибор қаратадиган бўлсангиз, бу йил асосан маҳаллий ёш футболчиларни жалб этганмиз. Улардан умидимиз катта. Ёшлар мана энди иккинчи босқичга келиб, янада ўсишга эришди деб ўйлайман. Бу йил ушбу ёш футболчиларни кейинги йилга пухта тайёрлаб, шундан сўнггина олий лига учун бош қотира оламиз. Насиб қилса, элитага қайтишимиз узоқ вақтни ўз ичига олмайди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли" Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли"
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пикенинг фикрича, унинг...  66
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: