Манолас: "Рома" Мессиси бор "Барселона"ни тўхтатди, Салоҳни ҳам тўхтата олади"

Aslanov Jasurbek
21 апр 2018, 14:32
"Рома" ҳимоячиси Костас Манолас "Ливерпуль"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди.

"Рома" "Ливерпуль"га қарши баҳсларда Салоҳга қўриқчи қўймайди. Биз жамоавий ўйин туфайли Мессиси бор "Барселона"ни тўхтата олдик, шундай экан Салоҳни ҳам тўхтатишга қодирмирз. Буни уддалаш қийин бўлади, аммо тайёрмиз.

Жамоа бош мураббийининг ўйин услубига ишонамиз. "Рома" майдонда ҳеч қачон ўз ғоясидан воз кечмаслиги керак. Рақибингиз ким бўлишидан қатъий назар" - дейди Манолас.

"Рома"нинг "Ливерпуль"га қарши илк ўйини 24 апрель куни меҳмонда, жавоб баҳси эса 2 май куни ўз майдонида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Stampa

Сўнгги янгиликлар

Барча ›