"Манчестер Юнайтед" Холанднинг трансферидан воз кечмаган

27 окт 2020, 22:59
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда.

The Athletic хабарига кўра, норвегиялик ҳужумчининг харид қилнишини МЮ бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер истяпти. "Қизил иблислар" қишки трансфер ойнасида Холанд билан шартнома имзолашга уриниб кўрган, бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланган эди. "Юнайтед" мутассаддилари тез орада Дортмундга янги таклиф жўнатиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic