"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди

Mirjalol Normatov
18 янв 2025, 00:52
"Бока Хуниорс" Андер Эррера билан эркин агент сифатида шартнома имзолади.

35 ёшли футболчи ҳамда клуб ўртасидаги келишув 2026 йил ёзига қадар давом этади.

Эррера бунга қадар "Манчестер Юнайтед", ПСЖ каби жамоалар таркибидаги фаолияти билан машҳур.

Аргентина клубига қадар у "Атлетик"да ўйнаётганди. Ушбу мавсумда Эррера 14 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/BocaJrsOficial