"Манчестер Юнайтед" Гнабрини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
19 сен 2023
"Бавария" вингери Серж Гнабри фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар берди "Fichajes".

Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли германиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Манкунианлар футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Гнабри аллақачон Англияда "Арсенал"да ўйнаган.

Ўтган мавсумда Гнабри 47 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes