

Манчестерликлар ўйинчини ёзги трансферлар ойнасида харид қилмоқчи.
Чилуэлл жорий мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Бен Чилуэлл "Лестер" тарбияланувчиси ҳисобланади. Клуб уни 2015-2016 йиллар давомида "Хаддерсфилд Таун"га ижарага берган.
Футболчи 2018 йилдан Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



