

Фабрицио Романо ўз подкастида томонлар ўртасидаги музокаралар жадал давом этаётгани, аммо клублар ҳали маълум бир саволларга жавоб топиши кераклигини айтди. 17 ёшли бразилиялик футболчининг Англия клубига 2022 йилнинг июнида бориб қўшилиши кутилмоқда.
Қайд этиш керакки, Кайки ҳали "Флуминенсе"нинг асосий жамоасида дебют қилмади, аммо унинг ҳисобида Бразилиянинг турли ёшдаги термаларидаги ўйинлар бор.
Олдинроқ, ҳужумчининг трансфери "Манчестер Сити"га 10 миллион еврога тушиши айтилган эди.



