“Ман Сити”ни тўхтатиб бўлмаяпти

Eldor Akmurzayev
27 фев 2021
АПЛ 26-тури доирасида ўтган “Манчестер Сити” – “Вест Хэм” учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

“Шаҳарликлар” Пеп Гвардиола қўл остида барча мусобақаларда қаторасига 20-ўйинда зафар қучди.

Шунингдек, жамоа мана 27 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда (24 ғалаба, 3 дуранг). “Сити” устидан охирги марта ўтган йилнинг ноябрида “Тоттенхэм” (0:2) зафар қучганди.

“Манчестер Сити” 2017 йил апрел-декабр ойидан буён илк бор энг яхши сериясини кўрсатмоқда – мағлубиятсиз 28 ўйин. Жамоа кейинги 2 учрашувда ҳам ютқазмаса, клуб тарихидаги энг яхши натижа қайд этилади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta