UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Максим Шацких: "Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди"

"Пахтакор" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Маким Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз керак эди. Рақиб катта куч билан ҳимояланишини ва қарши ҳужумда ўйнашини билардик. Шу сабабли дарвозамиз олдида ҳам ярим вазиятлар пайдо бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди."

- Бугун қайсидир маънода зерикарли ўйин кўргандек бўлдик. Суперлиганинг кўплаб ўйинлари фақат натижа учун бўлмоқда ва баҳслар зерикарли кўриняпти. Бу турнир даражаси ва томошабоплигига салбий таъсир кўрсатадими?

- Даража анча баланд. Исталган рақиб билан баҳс оғир ўтяпти. Тўғри, кам гол уриляпти ва бу мухлисларга ёқмаслиги мумкин. Бироқ сўнгги сониягача интрига сақланиб турибди. Аммо бу биз мураббийлар учун ёқимли ҳолат эмас. Бугун ишончли ўйин намойиш этдик. Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ. Айни дамда сўнгги пасда муаммолар бор.

- Сўнгги баҳсларда Элдор Суюнов хатто қайдномага ҳам киритилмаяпти. Бу нима билан боғлиқ, унда жароҳат борми?

- У иккинчи жамоамиз сафида шуғулланяпти. Ўзига бўлган талабни тушириб юборди. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

- "Насаф"га қарши Суперкубок баҳсига тайёргарлик қандай кечади? Яқинда уларга қарши ўйнадингиз, қандай хулосалар чиқардингиз?

- Керагини олдик. Ўйин кўрсатади. Улар томонидан ҳеч нарса ўзгармаса керак, биз бироз агрессивроқ бўлишимиз лозим. Ўйин чемпионатдагидан бошқача кечади деб ўйлайман. Бу битта ўйинли турнир. Ҳар бир ўйинга финалдагидек чиқиш лозим, шунда ўсишга эришамиз.

- Август бошидаги иккита мағлубиятдан сўнг жамоа "чуқур"га тушиб қолгандек эди. Бироқ "Пахтакор" сўнгги уч ўйинда 2та ғалаба ва битта дурангга эришди.

- "Чуқур"да бўлмаганмиз, шунчаки муваффақиятсиз старт бўлган. Ўйинларни яхшилаб томоша қилинг, омад етишмаган. Кўп вазиятлар яратганмиз, "чуқур" деган гап йўқ. Йиғинлардан сўнг чемпионат баҳсларига киришиб кетиш қийин бўлади. Ўртоқлик ва расмий ўйиннинг фарқи бор. Йиғинларда хато қилсангиз ҳеч қиси йўқ, майли. Асосийси қандай мағлубиятга учраганингизни тушуниб олишингиз муҳим. Ҳа, кутганимиздек старт ололмадик. Бироқ "Пахтакор" - чемпион. Жамоамиз иродали эканлигини бир неча маротаба исботладик. Ҳозир ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Йигитларда маҳорат етарли. Таркибда терма жамоа футболчилари етарлича. Асосийси хоҳиш.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика