
Қуръа ташлаш маросимида Қирғизистон футбол иттифоқи вице-президенти Дастанбек Конокбаев, миллий терма жамоа бош мураббийи Максим Лисицин ва Миллий терма жамоалар бўлими менеджери Азиз Кудайбергенов иштирок этишди.
"Қуръа биз учун омадли бўлди, дея олмайман. Саралашнинг бу босқичида бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Рақибларимиз жиддий ва бизни оғир ўйинлар кутиб турибди.
Умид қиламанки, биз тўғри тактика танлай оламиз ва олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаймиз!", - деди Максим Лисицин.