UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  0 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  33 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

Маҳмуд Маткаримов: “Болалар учун бундай турнирлар жуда ҳам керак” Янгиликлар

Маҳмуд Маткаримов: “Болалар учун бундай турнирлар жуда ҳам керак”

Андижонда 1996-98 йилларда туғилган болалар ўртасида бўлиб ўтган АОЗК Кубоги турнири бугун поёнига етди.
Мусобақа натижалари кундалик тарзда сайтимизда бериб борилди. Бугун финал ўйини якунига етгач, турнир ташкилотчиларидан бири Маҳмуд Маткаримов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Маҳмуд ака, 8 кун давом этган мусобақага бугун якун ясалди. Турнирдан қониқиш хосил қилдингизми?
- Авваламбор ушбу мусобақани ўтказишда бизга амалий ёрдам берган Андижон олимпия захиралари коллежи директорига миннатдорчилигимни изҳор этаман. Албатта турнирдан қониқиш хосил қилдик. Тўғри, камчиликлар ҳам бўлди. Лекин биз уларни келгусида бошқа такрорламасликка уринамиз. Муҳими ёшларга ўйин амалиёти бўлди. Ўйинлар шаҳримизнинг учта стадионида ўтди. Жамоалар ҳар бир ўйинда жиддий курашди. 

- АОЗК Кубогига қачон асос солинган?
- 2013 йили ушбу АОЗК Кубогини ўтказиш борасида ташаббус билан чиққандим. Шунда раҳбарият фикримни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам берган. Мана кўриб турганингиздек, бу йил иккинчи бор мусобақа ўтказилди. Насиб қилса келгусида ҳам буни давом эттирамиз. Арзимаган совға бўлсада, асосийси ёшларга ўзини кўрсатиш учун қулай имконият бўлади. Мураббийлар келиб, ҳар куни учрашувларни кузатган холда, қарашларига мос тушганларни кўз остига олиб кетишди.

- Мусобақага ташриф буюрган меҳмон жамоалар қандай кайфиятда ортга қайтишди?
- Хурсандчилик билан кузатиб, дўстона хайрлашдик. Улар ҳам ўз вилоятида ўтказиладиган турнирларга бизни таклиф этишларини айтди. Меҳмон жамоаларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Бугун вилоятнинг бош жамоаси бўлмиш “Андижон”нинг олий лигада қолиши аниқ бўлди. Демак, келаси йил ёшлар жамоаси ҳам бўлади. АОЗКдан ҳам ўзини кўрсатган ёшлар “Андижон” ёшлар жамоасига ўтказилса керак?
- Агарда мураббийлар келаси йил коллежимиз жамоасида ўйнаб келаётганларни олишни истаса, бажонидил берамиз. Чунки биз аслида ҳам шу вилоятимизнинг биринчи жамоасига ўйинчиларни етказиб бериш учун ишлаяпмиз. Мақтаняпти демангу, бизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни қўрқмасдан таркибга жалб этиб, ишонч билдириш керак.


Фотода 2014 йилги АОЗК ғолиби "УзДонгЖу" жамоаси.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика