UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман" Янгиликлар

Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"

Теглар :  Сергей Лушан
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувидан (2:0) сўнг "қарлидғочлар" устози Сергей Лушан иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Чунки икки клуб ўйин услублари ўхшаш эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган баҳсда мағлубиятга учрадик. Ўйин статистикасига эътибор берсангиз, устунлик биз томонда. Афсуски, ҳимоядаги иккита хатодан рақиб унумли фойдаланди. Биз эса ўзимиз яратган 8 та вазиятдан биттасини ҳам голга айлантира олмадик. Таркибда ёш футболчилар кўп, баъзи ўйинчилар хатто 20 ёшга ҳам тўлмаган. Жамоа аъзоларининг 70% 21 ёшгача бўлган футболчилар. Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман. Бу 1-тур учрашуви эди. Олдинда яна ўйинлар бор. Ҳаёт давом этади.

Олдинда яна 5 та баҳс бор. Халқаро ўйинларда футболчиларимиз янада тобланади. Бундан фақат ўзбек футболи ютади. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, халқаро ўйинларимиз сонини оширишга умид қиламиз" - дейди Сергей Лушан.

"Бунёдкор" матбуот-хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика