Луис Энрике: "Доимо Гвардиолани жаҳоннинг энг яхши мутахассиси деб ҳисоблаганман"

Aslanov Jasurbek
19 окт 2016, 10:36
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувидан олдин рақиб устози Хосеп Гвардиола ҳақида илиқ фикр билдирди.

"Менда душманимдан кўра дўстларимни кўпроқ қадрлаш одатим бор. Гвардиола - мени дўстим. Уни доимо жаҳоннинг энг яхши мутахассиси деб ҳисоблаганман. Каминага унинг услуби ёқади: У ҳимояланишдан кўра кўпроқ ҳужумни ҳуш кўради. Гвардиола футбол тарихидаги энг яхши мураббийми ёки йўқми, билмайман, бундай баҳо беришга қодир эмасман. Аммо замонавий футбол ривожига таъсир кўрсатадиганларнинг бири деб ҳисоблайман. Ўзимга тўхталадиган бўлсак, менинг мақсадим футболдан роҳат олиш" - дейди Луис Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›