

Бу ҳақда француз клуби президенти Жан-Мишель Олас айтиб ўтди.
"Мемфиснинг шартномаси тугамоқда. Куман уни "Барселона"да ўйнашини хоҳламоқда, аммо "Рома" ҳам бор", - дейди Олас.
Олдинроқ Депайнинг "Барселона"га 25 миллион евро эвазига ўтиши борасида хабарлар янграган эди. Қайд этиш керакки, Мемфис "кўк-анорранглилар"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман билан Нидерландия терма жамоасидаги фаолияти орқали таниш.



