

"Азарнинг "Лилль"га қайтишини имконсиз деб айтмаган бўлардим. Керак бўлса, музокаралар учун Испанияга бораман. Эден ақл бовар қилмас юқори савияли футболчи, аммо ҳозирда у "Реал Мадрид"да тўп суради, унинг клуб билан шартномаси бор", — деди Летанг.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2005-2012 йилларда "Лилль" таркибида ўйнаган. 2021/22 йилги мавсумда 30 ёшли бельгиялик футболчи "Реал" сафида 12 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган.


