UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Ал Садд" клуби Хави ўрнига бошқа Хавини тайинлади  4 18:33Беллингемнинг трансфери "Ливерпуль"га 105 миллион еврога тушиши мумкин  2 18:15Златко Далич Хорватия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 18:00Olamsport: Баҳодир Жалолов Дубайга жўнаб кетди, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди ва бошқа хабарлар  0 17:55Георгий Мелкадзе: "Спартак" Европа лигасида гуруҳдан чиқиши шарт"  0 17:27"Футбол ретро талқинда" (98-сон)  5 17:18"Насаф"нинг 4 футболчи билан шартномаси якунланмоқда  21 17:13Ўруновнинг собиқ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаради  2 17:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:57"Пахтакор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  9 16:55"Ральф Рангник тактикани Роналдуга мослаштириб қурмоқда" - Рио Фердинанд   12 16:35"Бунёдкор" ва Жавлон Иброҳимов иши нима учун CAS'гача борди?  3 16:14Ғиёсов, Тўхтасинов, Мираҳмадов ва бошқалар. "Бунёдкор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  6 16:13Топ-10. "Милан" тарихидаги энг қиммат сотувни биласизми?   12 16:07"Сўғдиёна"да 15 нафар футболчининг шартномаси тугаб бўлди  16

Лига 1. Бир киши кам бўлиб қолган ПСЖ ғалаба қозонди, Месси чемпионатдаги дебют голини урди Янгиликлар

Лига 1. Бир киши кам бўлиб қолган ПСЖ ғалаба қозонди, Месси чемпионатдаги дебют голини урди

Теглар :  ПСЖ"Нант"Лига 1
Франция чемпионати 14-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 2', Деннис Аппиа - 82', Лионель Месси - 87'

Лига 1 . 14-тур

20/11/2021, 21:00

1
:
3
Тугади

Нант

Рандаль Коло-Муани - 76'

Стадион: Parc des Princes, 47777 томошабин

Бош ҳакам: Jeremy Stinat

45'
90'
2'  Килиан Мбаппе
2'  Леандро Паредес
65'  Кейлор Навас
68'  Неймар (Серхио Рико)
71'  Марко Верратти
75'  Марко Верратти (Джорджиньо Вейналдум)
82'  Деннис Аппиа
87'  Лионель Месси
87'  Килиан Мбаппе
89'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
40'  Педро Чиривелья
42'  Себастьен Коршья (Деннис Аппиа)
58'  Калифа Кулибали (Осман Букари)
58'  Фабио да Силва (Квентин Мерлин)
76'  Рандаль Коло-Муани
77'  Маркус Коко (Виллем Жеббель)
77'  Самюэль Мутуссами (Вилан Сиприен)
83'  Людовик Блас

ПСЖ – "Нант "3:1

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 2 Мбаппе, 1:1 – 76 Коло-Муани, 2:1 – 81, автогол Аппиа, 3:1 – 87 Месси.

ПСЖ – Навас, Хакими, Керер, Диалло, Бернат, Гуйе, Верратти (Вейналдум, 75), Паредес (Данилу Перейра, 89), Месси, Неймар (Рико, 68), Мбаппе.

Нант – Лафон, Коршья (Аппиа, 42), Кастеллетто, Жиротто, Фабио (Мерлен, 58), Чиривелья, Блас, Мутуссами (Сипрьен, 77), Кулибали (Букари, 58), Коко (Жеббель, 77), Коло-Муани.

Огоҳлантиришлар: Чиривелья (39), Верратти (71), Блас (83).

Четлатиш: Навас (65).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОООЛ! Йўқ, Лео дебют голини бугун уради! Ҳозиргина урди. ПСЖнинг қарши ҳужуми Леонинг ўз услубидаги узоқ бурчакка берадиган зарбаси билан якун топди. Посбон ҳам ҳеч нарса қила олмади.

85. Лео бугун ҳам Франция чемпионатидаги дебют голини урмайдиган кўринади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

84. Месси ўзи учун қулай жойда жарима зарбаси ишлаб олди. Дарвозагача масофа 22 ёки 23 метр.

82. ГОООЛ! Леонинг қанотга узатмаси рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, дарвозабон устидан ўтди ва голга айланди.  Автогол Аппия ҳисобига ёзилди.

76. ГОООЛ! "Нант" ҳисобни тенглаштирди. Риконинг дастлабки сейвидан сўнг тўп устун томонга кетди ва дарвозадан бироз узоқлашди. Аммо Коло Муани дарвозага тескари туриб, зарба берди. Рико бу сафар ҳам тўпни қайтарди, аммо дарвоза ичидан. 1:1.

70. Серхио Рико жамоадошининг автогол уришига йўл қўймади. Унинг сейви туфайли муқаррар голнинг олди олинди.

68. Дарвозабон Серхио Рико майдонга тушиши учун Неймар захирага олинди ва бразилиялик футболчи бундан хурсанд эмаслиги кўриниб турибди.

65. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Кейлор Навас четлатилди! Дарвозабон билан деярли бирга бир чиқиб кетаётган футболчига Навас баланд сакраб, зарба берди. Ҳакам эса уни майдондан четлатди. Бироқ бу воқеа жарима майдончаси ташқарисида рўй берди.

55. Керер жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. "Нант" форварди Навас билан бирга-бир қолаётганди, бироқ кутилмаганда Керернинг оёғи тўп йўлига тўғаноқ бўлди ва хавф бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Мессидан навбатдаги муваффақиятсиз зарба. Лео гол уриш учун учинчи имкониятини чиппакка чиқарди.

35. Мухлислар файрларини ёқиб юборгани учун стадион тутун билан қопланяпти. Асосий камеранинг кўриш қобилияти анча пасайди.

29. Ҳозирча Мбаппе ва Неймар Мессининг ажойиб узатмаларини кўкка совуришмоқда. 

25. Месси яна бир бор дебют голини уришни эплай олмади, бу сафар Мбаппенинг упаси ноқулай бўлди.

22. Мбаппеее... Килианнинг яқин масофадан берган зарбасини Лафон қайтаришга эришди. 

21. Неймар тўпни бурчакдан узатганидан сўнг, уни рақиб посбони эгаллаб олди, аммо майдонга бироз ноқулай йиқилди. Шунга қарамай дарвозабон ўрнидан туриб, баҳсни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

17. МЕССИИИ... Лео Лига 1даги ўзининг дастлабки голини уришга яқин келганди, аммо унинг ўнг оёқдан берган зарбасидан сўнг "Нант" посбони сейв ижро этди.

11. Голдан сўнг Париж клуби ҳужумларни давом эттирди, аммо ҳозирча баҳснинг бошидагидек омад келмаяпти. Ҳужумлар зарбагача етиб бормай, аввалроқ якун топмоқда.

2. ГОООЛ! ПСЖ ҳисобни очди. Верратти рақиб қайтарган ҳужумдан сўнг тўпни узоқ масофадан дарвозага йўллади, Мбаппе эса нозик тегиниш билан тўп йўналишини бироз ўзгартирди ва дарвоза ишғол этилди.

1. Учрашув бошланди. ПСЖ қора, "Нант" эса сариқ рангли футболкада ҳаракат қилади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугунги баҳс қайдномасига Серхио Рамос номи киритилмаган. Футболчида ҳали ҳам кичик жароҳат мавжуд.

ПСЖ – Нант

21.00, «Парк де Пренс»

ПСЖ – Навас, Хакими, Керер, Диалло, Бернат, Паредес, Гейе, Верратти, Месси, Мбаппе, Неймар 

Нант – Лафон, Коршья, Кастеллетто, Жиротто, Фабио, Блас, Мутуссами, Чиривелла, Коко, Кулибали, Коло-Муани

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+2   
20 ноя 23:35:33
O'zbegimVatanim
Pochin muborak Leo !
+2   
20 ноя 22:42:45
RAUL MADRID ☆ 7
Veratti mbappe hakimi bolmasa psj nol messi shunchaki maydonda aylanib yurubti yoki pochetino ketishini hohlashmoqda
+1   
21 ноя 11:49:18
Нозим1983
Фермерлар чемпионатида 1 та гол урган уйинчига олтин туп беришмокчими?!
+1   
20 ноя 23:26:06
Уринов Бобирбек
Qirol Zidan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
9-oʻyinida 1-gol. Oltin to'pga asosiy daʼvogar shu yigitmi? Malades. Prosto respekt. Uni yil oʻyinchisi deyotganlar, bu – futbol. Koʻpkari emas.
Сизи окайиз яхшими братан.
+1   
20 ноя 23:24:31
SHOHRUH NASAF N1
Qirol Zidan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
9-oʻyinida 1-gol. Oltin to'pga asosiy daʼvogar shu yigitmi? Malades. Prosto respekt. Uni yil oʻyinchisi deyotganlar, bu – futbol. Koʻpkari emas.
Birinchidan 9ta o'yin emas boshida 3-4ta yoki 4ta turni o'tkazib yubordi.Yana o'rtada 3ta o'yinga jarohat tufayli tushmadi.Buyog'ini uziz hisoblab oling
+1   
20 ноя 22:51:24
Special person
Почин очилди гоол
+1   
20 ноя 20:54:00
botigol
omad
   
21 ноя 20:01:11
Shovruq88
Shu bolani matni translyatsiyasi kopchilik tv dagi sharhlovchilardan yahshi!Qoyil charchamang.
   
21 ноя 05:55:12
Kazim
Койил Самарано кутган кунлар келди уйокда АПЛ да биз кутган кунлар болябди 4-1 ни назарда тутябман
   
21 ноя 00:08:34
Vazirkhan
Голни чиройли урибди.
   
20 ноя 23:46:54
GOLfutGOL
Qoyil! Messi formada ekan. Liga1 da yaxshi jamoalar bor ekan bir nechta o'yinlarni kuzatdim PSJga raqobat bo'lmasa kerak bu yil deb noto'g'ri o'ylagan ekanmiz. Bu liga kuchayibdi so'nggi yillarda.
   
20 ноя 23:27:50
⁷7777⁷
Qoyil davomiy bo‘lsin (real muhlisi)
   
20 ноя 23:21:50
Qirol Zidan
9-oʻyinida 1-gol. Oltin to'pga asosiy daʼvogar shu yigitmi? Malades. Prosto respekt. Uni yil oʻyinchisi deyotganlar, bu – futbol. Koʻpkari emas.
   
20 ноя 23:09:42
Уринов Бобирбек
Омад Леонел! Анти Леонелчиларга хам ОМАД ТИЛАЙМАН!
   
20 ноя 23:09:05
ishonch
Жуда хавфли ПСЖ. Сити, Челси, Бавария, Ливерпул чемпионлик учун асосий давогар бўлиши мумкин, лекин ПСЖ барибир ўз сўзини айтса керак, бу мавсумда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика