

28 ёшли бразилиялик футболчини ёзда трансфер қилиш учун "Лестер" ва "Эвертон" клублари даъвогарлик қилишмоқда.
Қайд этиш керакки, Коутиньода Италия клубларидан ҳам таклифлар бор. "Кўк-анорранглилар" ўйинчи билан 30 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёрлар.
Бразилиялик жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



